UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  31 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  28 00:29МЛС кубоги финали. Месси, Суарес, Бускетс, Де Пауль ва Альбаси бор “Интер Майами” “Ванкувер”га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  8 00:18"Атлетик" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  35 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2

Вадим Абрамов: "Дарвоза ва марказий ҳимоя оғриқли нуқтамиз бўлиб қолмоқда. Шомуродов кейинги ўйинда янада яхши ҳолатда бўлади" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Дарвоза ва марказий ҳимоя оғриқли нуқтамиз бўлиб қолмоқда. Шомуродов кейинги ўйинда янада яхши ҳолатда бўлади"

Ўзбекистон - Гана Б (2:1) учрашувидан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Биринчи навбатда мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Бундай ажойиб муҳитда тўп тепиш доим ёқимли. Ўйин уларга манзур келган бўлса биз бундан хурсандмиз. Гана яхши жамоа эканлигини кўрдингиз. Ғалаба қозониш ва мухлислар ишончини олиш яхши, деди Абрамов.

- Бугун марказий ҳимояда ўйнаган наманганлик Азим Аҳмедовнинг ўйинини қандай баҳолайсиз?

- Унинг кўрсатган ўйинини ёмон дея олмайман. Бу чизиқда муаммолар борлиги сабаб унга имконият бериб кўрдик. Умид қиламанки, ҳаммаси кўнгилдагидек бўлади. Биз барчага имконият берамиз. Ўзбекистон паспортига эга барча футболчилар терма жамоага номзод. Суперлигада эндигина учта тур ўтди. Кейинги ўйинларни яна кузатамиз. Наманганлик футболчилар кучлилигини кўрсатса, яхши даражада тўп тепса чақирув олишади. 

- Ғалаба билан табриклаймиз. Терма жамоамиз кўплаб ҳужумлар ташкил қилганига қарамасдан реализация паст бўлди. Вазиятлардан фойдаланишда оқсаяпмиз. Мазкур ҳолатга изоҳ бера оласизми? Шунингдек Элдор Шомуродовдан кўп нарса кутилганди...

- Хорижда ўйнаётган легионерлар узоқ парвозларни амалга ошириб етиб келишди. Уч кун ичида тикланишди ва мослашишди. Ҳамма футболчилар ҳар хил ҳолатда эди. Элдор Шомуродовни вақтлироқ захирага олишни режалаштиргандим. Тўғри, у вазиятлардан фойдалана олмади. Кейинги учрашувда унинг ҳолати янада яхшироқ бўлади, деб ўйлайман. 

- Рақиб жисмоний жиҳатдан кучли эди. Жарима зарбасидан гол уриб ҳисобни тенглаштиришди. Ўша вазиятда дарвозабон ҳам хатога йўл қўйди...

- Дарвоза чизиғи муаммоли чизиқлардан бири ҳисобланади. Терма жамоага номзод дарвозабонларни кўздан кечиришда давом этамиз. Майдондаги қолган футболчилар ҳам хатоларга йўл қўйишди. Лекин уларни ҳеч ким пайқамади. Дарвозабонда доим масъулият юқори бўлади. Илёсов иқтидорли дарвозабон. 

Яна қайтраман дарвоза чизиғи оғриқли нуқтамиз. Марказий ҳимоячиларни яна кўрамиз. Шу нуқта ҳам муаммойимиз ҳисобланади. 

- Ироқ билан ўйинда қандай ўзгаришларга қўл урмоқчисиз?

- Ҳозир қайноқ кайфиятда бирор фикр билдириш қийин. Эртага барчаси аниқ бўлади. Кимдир жароҳат олган, яна кимдирда бошқа муаммо бор. Наманган шаҳрига ва мухлисларга яна бир бор раҳмат айтаман.

Рейтинг: +49   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика