UZ

Сўнгги янгиликлар

01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  0 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  1 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  2 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  11 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  6 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  2 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  33 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1 19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0

UZPSB - LLF SUPER LIGA чемпиони! Янгиликлар

UZPSB - LLF SUPER LIGA чемпиони!

Ўтган йилнинг 25 сентябрь куни старт олган LLF SUPER LIGA чемпионатининг дастлабки мавсуми ўз якунига етди.

Ҳаваскор спортчилар ўртасида ташкил қилинган ушбу мусобақада 12та жамоа кураш олиб борди ва якунда UZPSB чемпионликни қўлга киритди. VOSTOK кумуш медалларга эга чиққан бўлса, бронза медаллар TTG футзал клубига насиб этди. 

Барча ўйинларга Юнусобод спорт мажмуаси ҳамда Молия институт спорт зали мезбонлик қилди. Охирги тур ўйинлари ўтказилганидан сўнг LLF Ташкилий қўмита томонидан тақдирлаш маросими ўтказилди.

 

Тадбир давомида барча иштирокчи жамоаларга эсталик совғалар, ҳар икки спорт мажмуаси раҳбариятига ташаккурнома, мусобақани юқори савияда ўтказишда яқиндан ёрдам берган ҳомийларга миннатдорчилик совғалари тақдим этилди. Шунингдек, ғолиб ва совриндорларга медаллар ва чемпион UZPSB футзал жамоасига бош соврин кубок топширилди. 

Бундан ташқари 7та номинация бўйича мавсумнинг энг яхшилари аниқланди:

1. Энг яхши ёш ўйинчи - Бекзод Убайдуллаев (UZPOST) 

2. Энг яхши ассистент - Шухрат Ахмедов (UZPSB) 

3. Энг фойдали ўйинчи - Алиакбар Байбурин (UZPSB)

4. Фейр плей соҳиби - Нодир Исроилов (DHL)

5. Энг яхши тўпурар - Ғайрат Исмоилов (UZPSB, 52 гол)

6. Энг яхши дарвозабон - Бекзод Амануллаев (VOSTOK)

7. Мавсумнинг энг яхши ўйинчиси - Азамат Бойматов (VOSTOK)

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика