UZ

Сўнгги янгиликлар

13:02Жоау Феликс собиқ клубига қайтмоқчи  0 12:30Ўзбекистон – Қатар ўйинини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради  11 12:02ПСЖ "Бавария"дан 50 млн еврога ўйинчи харид қилиши мумкин  0 11:25Роналдуга КЖЧ иштирокчиси сафига ўтиш таклиф қилинди  6 11:00“Фенербахче“ ТОП трансфер амалга ошириши мумкин  0 10:35“Арсенал“ дунёнинг энг қиммат дарвозабонини сотиб олишга яқин  0 10:13БМБ иккита легионери билан хайрлашди  0 09:48Неймар коронавирус юқтириб олди  6 09:22Олимпия терма жамоамиз Қирғиз Республикасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  6 08:53Қатар терма жамоаси бугун Тошкентга келади  18 08:26Нодир Элибоев БМБ мураббийлигидан кетди, унинг ўрнига футзалимиз афсоналаридан бири бош мураббий бўлди  2 08:00Назорат учрашуви. “Нефтчи“ “Нефтчи“ билан дуранг ўйнади  4 07:37U-18 терма жамоамиз Беларусга ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  2 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  8

“УзДонгЖу-2001” турнирни ғалаба билан бошлади Янгиликлар

“УзДонгЖу-2001” турнирни ғалаба билан бошлади

Олий ва биринчи лига клубларининг тайёрлов гуруҳлари ўртасидаги республика финал босқичи куни-кеча Бухоро шаҳрида старт олди.

Унда 2001-2002 йилларда таваллуд топган ёш футболчилар иштирок этмоқда. Фарғонада бўлиб ўтган саралаш босқичида Андижоннинг “УзДонгЖу-2001” жамоаси ўз гуруҳида “Цементчи”, “Қўқон-1912” ва “Навбаҳор”ни мағлуб этиб, биринчи ўринни қўлга киритганди. Андижон шаҳридаги футболга ихтисослаштирилган мактаб интернати тарбияланувчилари бўлган ушбу жамоага Лочин Гулдаев устозлик қилаётганини таъкидлаш жоиздир. 

Мазкур “УзДонгЖу-2001” жамоаси кеча Бухоро шаҳрида старт олган финал босқичида иштирокини бошлади. Бугун Гулдаев шогирдлари “Машъал” жамоасига қарши баҳс олиб борди. Учрашувда Фарруҳ Қобулов томонидан киритилган якунда андижонликларга ғалаба келтирди. Шу тариқа “УзДонгЖу-2001” жамоаси финал босқич ўйинларини ҳам омадли бошлади ва чемпионлик йўлида астойдил курашишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. 

Таъкидлаш лозимки, “УзДонгЖу-2001” ўрин олган “А” гуруҳида “Машъал” ва “Бухоро” тайёрлов гуруҳлари жамоалари бор. Мусобақа тақвимига кўра 11 ноябрь куни Лочин Гулдаев бошқарувидаги жамоа мезбонларга қарши кураш олиб боради. 13 ноябрь куни эса финал учрашуви бўлиб ўтади. 

“УзДонгЖу-2001” – “Машъал” 1:0

Гол: Фаррух Қобулов.

“УзДонгЖу-2001”: 29.Асад Ахияров, 2.Одилбек Абдумажидов, 4.Аҳрор Маъмуров, 5.Сарвар Топволдиев, 8.Тоҳир Каримов, 9.Фарруҳ Қобулов, 11.Озодбек Ўктамов, 17.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 22.Азиз Зокиров, 27.Самандар Абдураҳимов, 30.Асадбек Султонмуродов.

“УзДонгЖу-2001” – “Машъал” (1:0) ўйинидан сўнг андижонликлар устози Лочин Гулдаев ўз фикрларини билдириб ўтди. 

- Тайёрлов гуруҳлари ўртасида ёзда Фарғонада бўлиб ўтган республика финал босқичига саралаш баҳсларида ижобий натижалар қайд этиб, ўз гуруҳимизда биринчилик қўлга киритган холда, Бухорода ўтадиган финал босқичига йўлланмани қўлга киритгандик. 7 ноябрьдан Бухоро шаҳрида финал босқич ўйинлари старт олди. Бу ерга 11 нафар футболчи билан етиб келдик. Имкон қадар шароитдан келиб чиқиб, тайёргарлик кўрганмиз. Лекин шунга қарамай, мақсадимиз улкан. Бухорога шунчаки саёҳатга келмаганимизни амалда исботламоқчимиз. Илк ўйинни ғалаба билан бошлаб олдик. Насиб қилса финалга қадар етиб борамиз деб умид қиламан. Аммо бу осонликча қўлга киритилмайди. Ҳар бир жамоани хурмат қилиш керак. Улар ҳам ўзига яраша тайёргарлик билан ташриф буюрган – дейди андижонликлар устози. 

Исломбек Рустамбеков.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика