UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?  0 00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  4 00:00Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Гавр"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 00:00Ла Лига. Мадридда "Атлетико" "Атлетик"га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 00:00АПЛ. "Челси" "Астон Вилла" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  6 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  10 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  2 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  15 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11

Универсиада-2013. Бугун фақатгина Руслан Нурудинов иштирокини кузатамиз Янгиликлар

Универсиада-2013. Бугун фақатгина Руслан Нурудинов иштирокини кузатамиз

Россиянинг Қозон шаҳрида ўтказилаётган XXVII Бутунжаҳон Универсиада ўйинларида бугун спортнинг 16 тури бўйича мусобақалар ўтказилиб, 40 комплект медаллар ўйналади.
12 июль холатига келиб дастурдан ўрин эгаллаган 27 турдан 7 таси ниҳоясига етди. Бугун енгил атлетика, сувга сакраш, оғир атлетика, қиличбозлик ва шахмат каби спорт турларида ҳам сўнгги мусобақалар ўтказилади.  

Бугун Универсиада ўйинларининг еттинчи куни биз фақатгина оғир атлетика мусобақаларида ҳамюртимиз, жаҳон чемпионати совриндори Руслан Нурудиновнинг иштирокини кузатамиз. Руслан оғирлик вазни 105 кг.гача бўлган полвонлар мусобақасининг “А” гуруҳида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.

Айни пайтга келиб, Ўзбекистон делегацияси ҳисобида 1 та олтин, 7 та кумуш ҳамда 8 та бронза медаллари мавжуд ва делегациямиз норасмий умумжамоа ҳисобида 162 давлат орасида 21 – ўринда, медаллар сонига кўра эса 7 – ўринда боришмоқда.  

Маълумки, Универсиада ўйинлари дастуридан ўрин олган байдарка ва каноэда эшкак эшиш (13 – июлдан бошланади), бадиий гимнастика, Регби-7, юнон-рум кураши ҳамда самбо (14 – июлдан бошланади) спорт турлари бўйича мусобақаларга ҳали старт берилганича йўқ.  

Бугун эрта тонгда юнон-рум кураши, бадиий гимнастика ва самбо бўйича мамлакатимиз терма жамоаси аъзолари Универсиада ўйинларида иштирок этиш учун Қозон шаҳрига жўнаб кетдилар. Улар орасида биринчи бўлиб мусобақаларга байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича терма жамоамиз аъзолари (13 – июлда) киришадилар. 14 – июлдан самбо ҳамда бадиий гимнастикачимиз, 15 – июлдан эса юнон-рум кураши бўйича терма жамоамиз вакиллари баҳсларни бошлайдилар.  

Қуйида XXVII Бутунжаҳон Универсиада ўйинларида совриндор бўлган юртимиз спортчилари берилган:

Олтин – Ҳасанбой Дўстматов (-49 кг, бокс)  

Кумуш – Яҳё Имомов (-81 кг, дзюдо)
Кумуш – Зайлобиддин Ортиқов (-80 кг, белбоғли кураш, классик усул)
Кумуш – Фазлиддин Ғоипназаров (-60 кг, бокс)
Кумуш – Хуршидбек Норматов (-69 кг, бокс)
Кумуш – Азизбек Абдуғофуров (-75 кг, бокс)
Кумуш – Рустам Тўлаганов (-91 кг, бокс)
Кумуш – Улуғбек Алимов (-77 кг, оғир атлетика)  

Бронза – Зайлобиддин Ортиқов (-75 кг, белбоғли кураш, эркин усул)
Бронза – Нозимжон Иброҳимжонов (-90 кг, белбоғли кураш, эркин усул)
Бронза – Замира Аҳмедова (-52 кг, белбоғли кураш, эркин усул)
Бронза – Сойиб Қурбонов (-100 кг, дзюдо)
Бронза – Жасурбек Латипов (-52 кг, бокс)
Бронза – Элшод Расулов (-81 кг, бокс)
Бронза – Мирзоҳиджон Абдуллаев (+91 кг, бокс)
Бронза – Манзурахон Мамасолиева (-69 кг, оғир атлетика)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика