"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради, аммо жуда қисқа муддатга
01 май 21:35
Янгиликлар
"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради, аммо жуда қисқа муддатга
Қироллик клуби икки футболчиси билан шартномани битта турнир учун узайтирмоқчи.
"Реал"нинг 39 ёшли ярим ҳимоячиси Лука Модрич ва 33 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси Лукас Васкеснинг клуб билан шартномаси 30 июнда тугайди, аммо улар шартномаларини клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунига қадар (15 июль) узайтиради. Бу ҳақда АС хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, иккала футболчи ҳам Ла Лига якунлангач, Испания гранди раҳбарияти билан учрашув ўтказади ва унда меҳнат шартномалари муддатини яна икки ҳафтага чўзиш бўйича келишиб олади. Таъкидланишича, Модрич ва Васкес учун шартномани тўлиқ мавсумга узайтириш бироз қийин масала. Айниқса, бу Лукас Васкесга тааллуқли, чунки унинг ўрнига "Реал"га Трент Александер-Арнолд келиши кутилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар