UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20"Навбаҳор"ни икки, "Сурхон"ни бир футболчи тарк этди  0 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  5 15:49Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?  3 15:2715 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилган клуб тарбияланувчиси жамоани тарк этади  1 15:01"Лейпциг" 20 млн. еврога 18 ёшли вингер сотиб олди  0 14:31МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди  0 14:00Мадуэке - "Арсенал" футболчиси  0 13:40Эронлик журналист: Эрон терма жамоаси CAFA мусобақасида легионерларсиз иштирок этади  6 13:32Равшан Ҳайдаров: "Мираброр Усмонов хотира турнири орқали ҳозирги кучимиз ва даражамизни синаб оламиз"  2 13:30"Чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин"  2 12:59ЖЧ-2026 саралаши. Эртага Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлайди  16 12:45"Ливерпуль" Исак трансфери амалга ошмаса, 5 нафар номзодларни кўриб чиқмоқда  4 12:30Малайзия CAFA мусобақасида иштирок этмайдиган бўлди. Бунинг сабаби ҳам маълум  22 12:00"Ювентус" Санчо учун 17,3 миллион евро таклиф қилди, МЮ эса кўпроқ сўраяпти  0 11:42Transfermarkt: "Навбаҳор" бразилиялик марказий ҳимоячи билан шартнома тузди  10

Унга "Навбаҳор" ва "Турон"дан таклиф бўлганмиди? Иккинчи даврада қандай "Қизилқум"ни кўрамиз? - Элгужа Григалашвили билан интервью Янгиликлар

Унга "Навбаҳор" ва "Турон"дан таклиф бўлганмиди? Иккинчи даврада қандай "Қизилқум"ни кўрамиз? - Элгужа Григалашвили билан интервью

Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси жорий йилги Суперлиганинг биринчи даврасини кўтаринки руҳда ўтказди.

Айни пайтда иккинчи даврага тайёргарликни давом эттираётган Ҳамиджон Актамов шогирдлари кеча Тошкентда "Локомотив" билан назорат учрашувини ўтказди. 

Унда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. 49-дақиқада Жавохир Алижоновнинг зарбаси кичик рикошет ҳосил қилиб, "Қизилқум" дарвозасидан ўрин олган бўлса, Ислом Кенжабоевнинг голидан кейин бош ҳакам учрашувни якунлаб берди. Биз ушбу баҳсдан сўнг жамоанинг грузиялик футболчиси Элгужа Григалашвилига бир нечта саволлар билан юзландик. 

- "Қизилқум"нинг биринчи даврадаги иштироки ҳақида фикрларингиз қандай? Жамоанинг яширин имкониятлари юзага чиқдими ёки футболчиларнинг даражаси?

- Жамоамизда тажрибали ва маҳоратли футболчилар йиғилгани натижаларимизда асосий ролни ўйнамоқда. Шундай экан натижа ўз-ўзидан келаётгани йўқ. Ҳар қандай натижанинг ортида катта меҳнат ётади. Кимнинг қандай фикрлаши ўзига боғлиқ. Шуниси аниқки, ҳеч нарса осонликча қўлга киритилмаяпти. 

- Айрим учрашувларда жамоа чиройли ўйин кўрсатмаётган бўлса ҳам, муҳими натижага эришмоқда...

- Бу борада аниқ жавоб бера олмайман. Биз майдонда футбол ўйнамоқдамиз, регби эмас. Футбол контаклардан иборат ўйин ҳисобланади. Футболда натижа ёдда қолади. Лекин стадионга келган мухлисларга чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилмоқдамиз. 

- Давралар оралиғида сизга "Навбаҳор", "Турон" каби жамоалардан қизиқишлар бўлгани ҳақида эшитдик...

- Билмадим. Лекин бу борадаги хабарлар ўзимнинг ҳам қулоғимга чалинди. 

- Шахсан ўзингизга юқоридаги клублардан аниқ таклиф келиб тушдими? Келгусида қандай қарор қабул қилмоқчисиз?

- Йўқ, ҳеч қандай таклифлар бўлмади. 

- Иккинчи даврага тайёргарлик қандай кетмоқда? Мавсумнинг иккинчи қисмида ҳам "Қизилқум"дан кутилмаган совғаларни кўрамизми?

- Тайёргарлик одатдагидек кетмоқда. "Қизилқум" биринчи даврага қараганда янада қизиқарли жамоага айланади. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика