UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40"Роналдунинг гол нишонлаши футболдан ташқарига ҳам чиқиб кетди..."  2 10:15"Галатасарой" Осимхенга даҳшат таклиф билан чиқди  7 09:43"Челси"ни финалга олиб чиққан Энцо Мареска нималар деди?  2 09:08Европанинг 4 та ТОП клуби “Реал“ футболчисига қизиқиш билдирмоқда  7 08:37Финалга чиққан “Челси“ клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча ишлаб олди?  4 08:05“Сўғдиёна“ икки нафар легионери билан хайрлашди  0 07:37“Реал Мадрид“ самолёти бўрон туфайли Нюаркка аэропортига узоқ вақт қўнолмади  6 02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  24 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  12 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  19 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  4 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  3

Унаи Эмеридан “Арсенал“ мухлисларига очиқ хат Янгиликлар

Унаи Эмеридан “Арсенал“ мухлисларига очиқ хат

"Арсенал" собиқ бош мураббийи Унаи Эмери клуб мухлисларига очиқ хат ёзди.

“Мен учун бу клубни бошқариш катта шараф эди. Менга “Арсенал“нинг буюклигини тушунишга ва ҳис қилишга ёрдам берган мухлисларга чин дилдан миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бизни сайёрамизнинг ҳар бурчагидан қўллаб-қувватлаган барчага, “Эмирейтс“га келиб совуқда ва ёмғирда раҳмат айтиш учун мени кутиб ўтирганларга миннатдорчилик билдираман. Сизга шуни айтмоқчиманки, мен жамоа учун иштиёқ билан астойдил ишладим.

Сиз билан яхши натижага эришишдан бошқа ҳеч нарсани ўйламадим.

Шунингдек, ходимларга менга бўлган муносабати учун ташаккур айтмоқчиман. Ушбу клубнинг буюклиги ҳар бир ходимда, директор, ишчи ёки кўнгилли(волонтёр)да ўз аксини топган.

Хусусан, Иван Газидис, Раул Саньлехи, Эду ва Винай Винкатешамни мени клубга ҳурмат билан қабул қилганликларини айтмоқчиман ва уларнинг берган ёрдамларини қайд этиб ўтмоқчиман. Сўнгги дақиқагача улар менга ҳурмат ва шараф билан муносабатда бўлишди.

Ушбу бир ярим йил эмоционал йиллар эди, яхши ва унчалик яхши бўлмаган лаҳзаларга бой ўтди, лекин бу клубда ишлаш бахтига муяссар бўлганимни ва мана шундай профессионал футболчилар билан бирга ишлаганимни ҳар куни ўйлаб юрдим ва омадли эканимни ҳис қилдим.

Улар ҳар доим кийган либосини ҳурмат қилишди. Улар сизнинг қўллаб-қувватлашингизга лойиқ.

Мен футболда анча лаҳзаларни кўрдим, аммо Англияда кўп нарсаларни ўргандим ва бу ерда вақтимни мароқли ўтказдим.

Ҳар доим сизга энг яхшиларини тиловчи!

© Унаи Эмери

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика