Унаи Эмери: «Агар пенальтига сабаб бўлган вазият содир этилса уни белгилаш лозим»
15 фев 2018 09:41
Янгиликлар
Унаи Эмери: «Агар пенальтига сабаб бўлган вазият содир этилса уни белгилаш лозим»
ПСЖ устози Унаи Эмери ЕЧЛ доирасидаги «Реал»га қарши ўйиндан сўнг (1:3) ўз фикрларини билдирди.
«Менга Рамос ўз жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнаган бўлиши мумкин деб айтишди. Бу вазиятни ўзим кўрмадим, аммо менга шндай дейишди… Бу ҳакамларнинг иши, агар пенальтига сабаб бўлган вазият содир этилса уни белгилаш лозим.
Бу баҳона эмас. Агар ҳакамлар шундай қарорлар қабул қилишмаса тўқнашувда ғолиб бўламиз.
Ҳисоб 1:1 бўлиб турганида ҳакамнинг қарорлари «Реал»га ёрдам берди.
«Реал» – тўқнашув фаворити, сабаби улар амалдаги чемпионлар ва охирги 4 йилда уч бор кубокни қўлга киритишган. Аммо бизда чорак финалга чиқиш имконияти бор», – дейди Эмери.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар