UZ

Сўнгги янгиликлар

17:54"Пахтакор" "Риу Аве", "Ризеспор" ва "Кайсериспор" билан деярли бир қаторда — IFFHS  0 17:28Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!  14 17:06Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди  7 16:38U-23 Осиё Кубоги стадионлари  1 16:15Бир қоп картошка, сабзи, тухум ва 5 гб интернет  1 15:58Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  8 15:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ 2 ўйинида ишлайди  0 15:17"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  0 14:45Анчелоттининг ўғли "Ботафого" бош мураббийи лавозимини тарк этди  0 14:18Ўзбекистон U-17 терма жамоаси посбони "Нефтчи"да ўйнайди  2 13:53Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди!  18 13:27Катта қайта қуриш: "Манчестер Юнайтед" ёзда ярим ҳимояни тўлиқ янгилашга тайёр  7 13:00"Қўқон-1912" икки асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  1 12:40Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда  28 12:24Англия Лига Кубоги 1/2 финал учрашувларига қуръа ташланди  3

Умиджон Қодиров: “Мухлислар ва жамоадошларимга рахмат айтаман” Янгиликлар

Умиджон Қодиров: “Мухлислар ва жамоадошларимга рахмат айтаман”

Олий лиганинг 29-турида “Сўғдиёна” жамоаси ўз майдонида “Қўқон-1912”ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида иродали ғалабага эришди.

Ушбу ўйинда “Суғдиёна” вакиллари биринчи бўлимда 10 киши, иккинчи бўлимда 9 киши бўлиб майдонда ҳаракат қилишди ва шунга қарамасдан ҳам якунда рақибни мағлубиятга учрата олди. Учрашувда ҳал қилувчи  голларни киритган ва ғалабага муносиб ҳиссасини қўшган Умиджон Қодиров ўйин борасида ўз фикрини билдирди.

- Иккинчи даврада жуда кўп дуранг натижалар қайд этиб қўйдик ва кўп ўйинларда омадимиз келмади. Жамоа билан бор диққатимизни шу ўйинга қаратгандик. Бугунги ўйин биз учун жуда муҳим эди, биз жамоамиз билан баҳсга астойдил тайёргарлик кўрган эдик. Жамоамиз раҳбарияти, ходимлари, жамоадошларим ва мухлисларга бизни қўллаб-қувватлашгани учун рахмат айтаман. Бугун муҳим бўлган 3 очкони қўлга кирита олдик.

Биринчи бўлимдаги Ихтиёр Тошпўлатовнинг қизил карточка олиб майдондан четлатилиши жамоага қандай таъсир қилди?

- Албатта, салбий таъсир қилди. Ўйин бошида 10 киши ўйин якунида 9 киши бўлиб ҳаракат қилдик. Икки карра куч билан ўйнашимиз талаб этиларди. Учрашув давомида жамоадошларим бир бирини рухан қўллаб-қувватлади. Бунинг учун уларга катта рахмат айтаман.

“Сўғдиёна” матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика