UZ

Сўнгги янгиликлар

17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0 16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  2 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  0 15:35"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради  18 15:20Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди  10 14:57"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда  20 14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  2 14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  35 14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  10 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  7 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  3 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   52 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  28 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  15

Умид Қодиров: “Пахтакор” билан ўйинда фақат ғалаба учун ўйнаймиз” Янгиликлар

Умид Қодиров: “Пахтакор” билан ўйинда фақат ғалаба учун ўйнаймиз”

Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал жавоб ўйини доирасидаги “Насаф”-“Нефтчи” баҳсидан сўнг меҳмонлар вакили Умиджон Қодиров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Бу баҳс “Пахтакор”га қарши ўйинга тайёргарлик вазифани ўтаб берди, - деб гап бошлади Қодиров. – Очиғи, “Насаф” билан ўйинда йўқотадиган нарсамиз қолмаганди. Шунинг учун “Насаф”дек жамоага қарши ҳужумкор ўйин намойиш этишга қарор қилдик. Маълум миқдорда мақсадимизга эришдик деб ўйлайман. Сафарда ўйнайдиган жамоа кўпинча ҳимояга эътибор қаратади. Бу табиий ҳол. Лекин биз ҳимоявий ўйинни истамадик. “Обод” билан ўйинда жуда катта босим остида ҳаракат қилгандик. Бундай ҳолатда ўз ўйинингни намойиш этиш ҳам мушкул. Энди бизни “Пахтакор”га қарши жиддий ўйин кутяпти. Ҳозир Ўзбекистонда исталган жамоа билан ўйнаса бўлади.  Мавсум  бошидан “Пахтакор” жамоасининг кўплаб ўйинларини кузатиб келяпмиз. Насиб қилса, Тошкентдаги баҳсда ғалаба қозонишни ният қилганмиз. Чунки айни пайтда бизни ғалабадан бошқаси қониқтирмайди, - деди Қодиров.

“Нефтчи” матбуот хизмати
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика