Умид Қодиров: “Майдонда бир жамоа бўлиб ҳаракат қилдик”
07 авг 2017 10:56
Янгиликлар
Умид Қодиров: “Майдонда бир жамоа бўлиб ҳаракат қилдик”
Олий лиганинг 16-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз майдонида “Бунёдкор”ни қабул қилди.
Ўйинда ҳисоб очилмади. Баҳсдан сўнг “Сўғдиёна” ярим химоячиси Умид Қодиров ўйин борасида ўз фикрларини билдирди.
- Бу ўйинга жуда катта тайёргарлик қилган эдик. Ўқув йиғинлари давомида ўйинларга жиддий ҳозирлик кўрган эдик.Жамоада кўпчилик янги футболчилар. Бугун биз бир жамоа бўлиб ҳаракат қилдик. Ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Фақатгина вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Хидди шундай вазиятлар рақибларда ҳам бўлди.Дуранг бўлганидан хурсандмиз. Машғулотларда тинмай меҳнат қилишда давом этамиз. Барча жамоаларга бирдек тайёргарлик кўрамиз. Худо хохласа “Локомотив” билан ўйинда ҳам ижобий натижага учун ҳаракат қиламиз - дейди Қодиров.
“Сўғдиёна” матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Фикрлар