UZ

Сўнгги янгиликлар

16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  0 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  1 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  0 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  0 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  2 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  2 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  2 13:34Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди  4 13:10"Шаржа" – "Насаф" учрашуви ўмонлик ҳакамларга топширилди  0 12:43"Навбаҳор" африкалик ҳужумчини жалб этмоқда  2 12:20Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди  0 11:51Интервью. Санжар Шоаҳмедов: "Металлург"нинг юқори мақсадлари бу клубга келишимда ҳал қилувчи омил бўлди"  0 11:24Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК мусобақаларида ишлайди  1

“Умид ниҳоллари-2015”га тайёргарлик қизғин Янгиликлар

“Умид ниҳоллари-2015”га тайёргарлик қизғин

Маълумки, келаси йили Хоразм вилоятида мактаб ўқувчиларининг “Умид ниҳоллари” спорт ўйинларининг навбатдаги республика босқичи бўлиб ўтади.
Айни дамда, воҳаликлар мазкур мусобақага қизғин тайёргарлик кўришаётир.



Бунинг баробарида Урганч шаҳридаги спорт иншоотларида қурилиш ва реконструкция ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Жумладан, “Хоразм” жамоаси уй учрашувларини ўтказадиган Хоразм спорт мажмуаси кенг қамровли реконструкция қилинмоқда. Реконструкциянинг афзалликлари шундан иборатки, футболчилар ва ҳакамларнинг ечиниб-кийиниш ва ювиниш хоналари жаҳон андозаларига мос тарзда тайёрланиб, жиҳозланади. Ўйингоҳга эса янги ўриндиқлар ва замонавий табло - монитор ўрнатилади. Жойлаштириладиган ёритқичлар эса футбол учрашувларини кечқурунлари ўтказиш имконини беради. Футбол майдони чими ҳам янгиланиб, уни автоматик равишда суғориш тизими ишга туширилади ва майдон атрофи янгидан сифатли югуриш йўлакчалари билан қопланади. Эътиборлиси яна шундаки, мажмуа ҳудудида катта ўлчамли иккита - бири табиий, яна бири сунъий қопламали машғулотлар майдони ташкил топади. Мажмуадаги усти очиқ сузиш ҳавзаси ҳам қайтадан реконструкция қилиниб, талаблар даражасига келтирилади. Шунингдек, ўйингоҳга ташриф буюрадиган томошабинлар учун ҳам қатор қулайликлар яратилмоқда. Умуман, спорт иншооти ҳудуди ободонлаштириб, кўкаламзорлаштирилади. Натижада, мажмуа янада мафтункор тусга киради. Бир сўз билан айтганда, Хоразм спорт мажмуаси яқин орада ҳавас қилса арзигулик иншоотга айланади.



- Мамлакатимизда ҳукуматимиз томонидан ёшларни маънан ва жисмонан баркамол авлодлар қилиб тарбиялашга жиддий эътибор қаратиляпти, - дейди Хоразм вилояти ҳокимлиги маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Шокиржон Мадаминов. – Юртимизда узлуксиз равишда ўтказиб келинаётган “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва “Универсиада” спорт ўйинлари сўзимиз тасдиғи саналади, албатта. Ўз навбатида жойларда бўлиб ўтадиган бундай мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўриш анъана тусини олган. Шу жиҳатдан, вилоятимизда кечадиган фарзандларимизнинг нуфузли спорт анжуманини юқори савияда уюштиришга интиляпмиз. Ишончим комилки, ватанимиз келажаги ҳисобланган ўғил-қизларимиз кўрсатилаётган ушбу ғамхўрликларга жавобан, жисмонан кучли, маънан билимли ва тафаккуран салоҳиятли инсонлар бўлиб вояга етишади.



Ҳа, ўқувчиларимизнинг нуфузли спорт анжумани -  “Умид ниҳоллари - 2015” мусобақасининг очилиш ва ёпилиш маросимлари ташкил этилиши режалаштирилган ушбу  мажмуа кун сайин тароват касб этиб, кўзни қувнатадиган қиёфага кираётир. Аминмизки, хоразмликлар ўзларига билдирилган ишончни тўла оқлашади ва ёш спортчиларимизга ўзаро беллашишлари учун етарли имконият ва шарт-шароит яратиб беришади.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика