UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  0 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  1 23:58Шквирин "Андижон"да  2 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  3 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  5 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  8 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  4 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  4 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  9 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  19 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  16 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  20 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  5

Умид Аҳмаджонов япониялик малакали спорт шифокорларини Ўзбекистонга олиб келади Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов япониялик малакали спорт шифокорларини Ўзбекистонга олиб келади

Хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов айни пайтда Японияда бўлиб турибди. МОҚ раҳбарининг кунчиқар юртга ташрифи самарали давом этмоқда.

Бугун у 2020 йилги Токио Олимпия ва Паралимпия ўйинларини ўтказиш бўйича ташкилий қўмитаси ва мамлакат спорт ассоциацияси вице-президенти, Япония Парламентидаги вакиллар Палатаси аъзоси Тошиаки Эндо билан кўришгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Куннинг иккинчи ярмида эса Умид Аҳмаджонов нафақат Япония, балки жаҳонда ўзига хос обрў-эътиборга эга тиббиёт фанлари доктори, профессор, спорт тиббиёти тадқиқот маркази доценти, Япония соғлиқни сақлаш бошқармаси спорт тиббиёти кафедраси мудири Хироюки Ишида билан учрашди. Учрашув давомида томонлар Ўзбекистонда спорт тиббиётини ривожлантириш, малакали мутахассислар тайёрлаш, ўзаро тажриба алмашиш масалаларида келишувга эришдилар.

Хабарингиз бор, Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган, замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланган Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ҳам фаолият олиб боради. Умид Аҳмаджонов япониялик шифокорларни юртимизга таклиф қилди. Ушбу таклифга жавобан Хироюки Ишида бошчилигидаги шифокорлар 27 июль – 2 август кунлари пойтахтимизга ташриф буюриб, ўзбекистонлик ҳамкасбларига мастер-класс ва семинарлар ўтказиб бериш истагини билдирдилар. Унда япон мутахассислари тиббиёт маркази фаолиятини самарали ташкил этиш, спортчиларга тиббий ёрдам кўрсатиш, уларни тўғри овқатлантириш, ўз вақтида керакли витаминлар билан таъминлаш каби масалалар юзасидан ўз тавсияларини берадилар.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, мамлакатда спорт ривожи йўлида спорт тиббиёти муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Демак, ушбу келишув мамлакат спорти тараққиётини янги босқичга олиб чиқиши шубҳасиз.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика