UZ

Сўнгги янгиликлар

07:31Суперлига. Бугун 13-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  1 07:20Суперлига. Захирадан тушган Жокич "Нефтчи"га уч очко тақдим этди, "Насаф" эса Қашқадарё дербисида "Машъал"ни енгди  0 01:16Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария"дан 10та гол қабул қилган "Окленд Сити" "Бенфика" билан ўйинда ҳам кўп гол ўтказиб юборди  7 01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. Жексон туғилган кунида 4 дақиқадаёқ қизил карточка олган ўйинда "Челси" мағлубиятга учради  14 00:58Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас"  1 00:38Виртц бу рейтингда учинчи бўлди  1 00:08Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз"  1 23:49Виталий Левченко: "Бухоро" ўзига муносиб бўлмаган жойда"  12 23:28Расман: "Ливерпуль" Виртцни 136 млн эвазига сотиб олди  12 23:12"Бухоро" ёрдамчи мураббийи: "Ҳакам нега футболчиларимизни сўкади? Ҳакамнинг "Нефтчи"га ёрдам бериши шарт эмасди"  16 22:47ПСЖ "Борнмут"га 55 млн таклиф қилди ва рад жавобини олди  0 22:25Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  3 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  35 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  49 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  4

Умид Аҳмаджонов япониялик малакали спорт шифокорларини Ўзбекистонга олиб келади Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов япониялик малакали спорт шифокорларини Ўзбекистонга олиб келади

Хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов айни пайтда Японияда бўлиб турибди. МОҚ раҳбарининг кунчиқар юртга ташрифи самарали давом этмоқда.

Бугун у 2020 йилги Токио Олимпия ва Паралимпия ўйинларини ўтказиш бўйича ташкилий қўмитаси ва мамлакат спорт ассоциацияси вице-президенти, Япония Парламентидаги вакиллар Палатаси аъзоси Тошиаки Эндо билан кўришгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Куннинг иккинчи ярмида эса Умид Аҳмаджонов нафақат Япония, балки жаҳонда ўзига хос обрў-эътиборга эга тиббиёт фанлари доктори, профессор, спорт тиббиёти тадқиқот маркази доценти, Япония соғлиқни сақлаш бошқармаси спорт тиббиёти кафедраси мудири Хироюки Ишида билан учрашди. Учрашув давомида томонлар Ўзбекистонда спорт тиббиётини ривожлантириш, малакали мутахассислар тайёрлаш, ўзаро тажриба алмашиш масалаларида келишувга эришдилар.

Хабарингиз бор, Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган, замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланган Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ҳам фаолият олиб боради. Умид Аҳмаджонов япониялик шифокорларни юртимизга таклиф қилди. Ушбу таклифга жавобан Хироюки Ишида бошчилигидаги шифокорлар 27 июль – 2 август кунлари пойтахтимизга ташриф буюриб, ўзбекистонлик ҳамкасбларига мастер-класс ва семинарлар ўтказиб бериш истагини билдирдилар. Унда япон мутахассислари тиббиёт маркази фаолиятини самарали ташкил этиш, спортчиларга тиббий ёрдам кўрсатиш, уларни тўғри овқатлантириш, ўз вақтида керакли витаминлар билан таъминлаш каби масалалар юзасидан ўз тавсияларини берадилар.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, мамлакатда спорт ривожи йўлида спорт тиббиёти муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Демак, ушбу келишув мамлакат спорти тараққиётини янги босқичга олиб чиқиши шубҳасиз.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика