Умид Аҳмаджонов ва Осиё чемпионлари Қибрай туманидаги Академик лицейга боришди
21 фев 2018 15:21
Янгиликлар
Умид Аҳмаджонов ва Осиё чемпионлари Қибрай туманидаги Академик лицейга боришди
Умид Аҳмаджонов бу ўқув даргоҳидаги спортчиларни тайёрлаш бўйича шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Шунингдек, ташриф давомида лицейда таҳсил олаётган бир қанча спортчилар - эркин кураш бўйича туман миқёсидаги, Республика миқёсидаги чемпионлар билан ҳам учрашиб, суҳбатлашилди. Лицейда ёш чемпионларни тайёрлаш учун қандай шароитлар зарурлиги, нималарга аҳамият қаратиш кераклиги ҳақида лицей маъмурияти билан фикр алмашилди.

Шундан сўнг, Хитойда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида муваффақият қозонган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ва футболчилар – Забиҳулло Ўринбоев, Жавоҳир Сидиқов, Аббос Отахонов, Сухроб Нуруллаев лицей ўқувчилари билан учрашиб, Осиё чемпионати таассуротлари билан ўртоқлашишди. Шунингдек, ўқувчилар уларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, жавоблар олишди. Чемпионлар билан бирга эсдалик учун суратга тушишди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар