UZ

Сўнгги янгиликлар

20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  1 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  164 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  5 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  9 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  20 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  7 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  30 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  31 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13

Умид Аҳмаджонов "Аякс" футбол клуби академиясини кўздан кечиради Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов "Аякс" футбол клуби академиясини кўздан кечиради

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов айни пайтда Доха шаҳрида бўлиб турибди.

Қатардаги сафар якунига етгач, Умид Аҳмаджонов Голландиянинг Амстердам шаҳрига йўл олиши режалаштирилган. У ерда дунёдаги энг кучли академиялардан яна бири бўлган "Аякс" футбол клуби академиясини кўздан кечириб, у ерда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиши режалаштирилган. Бундан ташқари, "Аякс" футбол клуби раҳбарияти билан учрашув ташкил қилинииб, ўзаро ҳамкорлик қилиш, голландиялик мутахассисларни юртимизга жалб қилиш масалалари бўйича музокаралар ўтказилади.

Шунингдек, Амстердамда Голландия Қироллиги футбол уюшмаси президенти билан ҳам учрашув бўлиб ўтади. Учрашувда ўзбекистонлик ёш футболчиларни Голландиянинг кучли клубларига жалб қилиш, шу орқали футболчиларимизнинг Европага чиқишига йўл очиш, Миллий терма жамоаларимизга Европа футболида чиниққан кучли номзодларни тайёрлаш масалалари муҳокама қилинади, - деб хабар бермоқда ЎФА расмий сайти

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика