UZ

Сўнгги янгиликлар

14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  0 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  2 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  6 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  7 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  9

Интервью. Умарали Раҳмоналиев: "Бунёдкор" - орзулар маскани" Янгиликлар

Интервью. Умарали Раҳмоналиев: "Бунёдкор" - орзулар маскани"

Шуҳрат Мақсудов мураббийлигидаги "Бунёдкор" жамоаси Суперлиганинг 5-турида Яйпанда "Нефтчи"ни мағлуб этишга эришди.

3:1 ҳисобида якунланган учрашувда "қалдирғочлар"нинг иккинчи голига 18 ёшли ярим ҳимоячи Умарали Раҳмоналиев муаллифлик қилди. Ўтган мавсумда асосий таркибда дебют қилган футболчи бу мавсумда янада ўсишга эришиши кутилмоқда. "Нефтчи" билан учрашувдан сўнг Умаралининг фикрлари билан қизиқдик. 


- Катта футболга кириб келганингизга кўп бўлгани йўқ. Шу боис дастлаб миллионлар ўйинидаги илк қадамларингиз ҳақида гапириб берсангиз...

- Футболга кириб келишимда отам ва онамнинг ҳиссалари катта бўлган, дея оламан. Айниқса онажомнинг ўрнилари бунда бўлакча. Спорт билан шуғулланиб жисмонан бақувват бўлсин, деган мақсадда футбол тўғарагига беришган. 

- Асли наманганлик ҳисобланасиз. Тошкентга қандай қилиб келиб қолгансиз? Селекция натижасидами ёки...

- Турнирларнинг бирида "Бунёдкор" ёшлари билан ўйнашимизга тўғри келган. Учрашувдан сўнг рақиб бош мураббийи Алишер ака Иброҳимов таклиф қилганлар. Ота-онамдан розилик олишни мураббийим билан бирга уддалагандик. Шу тариқа 2015 йилнинг ёзида устозим Маҳкам ака Собиров билан бирга Тошкентга келганмиз. "Бунёдкор"даги илк мураббийларим Алишер ака Иброҳимов ва Фурқат ака Самегов. 

- Канте лақабини ким берган?

- Академияда тўп тепаётган вақтимда акаларим Канте лақабини қўйишган. Албатта Кантени ўйинларини кузатиб бораман. У менинг кумирим.

  


- "Бунёдкор"ни бир сўз билан таърифлаб бера оласизми?

- Мен учун бу клуб орзулар маскани. Чунки барча шароитлар бор. Футболчидан эса фақат меҳнат талаб қилинади, холос. 

- Жорий мавсум сиз ва жамоа учун яхши кетмоқда...

- Шундай давом этишимиз керак. Мураббийимиз айтганидек бир зум ҳам бўшашишга ҳаққимиз йўқ. Ўйинимизни янада яхшилаб ижобий натижалар қайд этишимиз лозим. "Бунёдкор" мухлислари доим ғалаба исташади, биз ҳам. Шу боис ҳар бир ўйинда майдонда боримизни ташлаймиз. 

- Умарали Раҳмоналиев олдига қандай мақсад қўйган?

- Фақат олдинга. Мен учун ортга йўл қолмаган. Ҳали хатоларим, ишлайдиган жиҳатларим кўп. Худо хоҳласа Европа жамоаларида тўп тепишни мақсад қилганман. Бунга эса фақат меҳнат орқали эришиш мумкин.


- "Нефтчи" билан ўйинда "Бунёдкор"нинг ғалабасида асосий омил нима бўлди?

- Ўйин қизиқарли кечиши олдиндан маълум эди. Катта иштиёқ ва кучли хоҳиш эвазига сафарда муҳим уч очкога эга чиқдик. 



Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Қизиқарли интервью ва фактлар, статистика, ретро ўйинлар, мутахассислар фикрини қуйидаги каналда ҳам кузатиб боришингиз мумкин. ИНТЕРВЬЮЛАР.

CODE

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика