UZ

Сўнгги янгиликлар

00:28Перишич "Тоттенхэм"га ўтади  3 00:01Olamsport: Аббосхон яна тилга кирди, теннисчиларимиз ярим финалда ва бошқа хабарлар  0 23:57Денис Коростиченко: "Мақсадлар ҳар доимгидек юқорилигича қолади. Чемпионлар Лигасига чиқишга ҳаракат қиламиз"  2 23:32Самвел Бабаян: "Биринчи бўлимда рақибга тўпни атайин топширганимиз – факт!"  25 23:20Куртуа: "Агар "Реал" финалга чиқса, унда албатта ғалаба қозонади. Мен бу сафар тўғри тарафдаман"  5 23:00Агуэро Чемпионлар лигаси финалида қайси жамоа устунроқ эканлигини айтди  10 22:41Кессиэ "Милан" билан хайрлашди  5 22:22Миржалол Қосимов: "Қизиқарли ва муросасиз ўйин бўлди"  7 21:52Илҳом Мўминжонов: "Ҳаётимда бундай ҳодисага дуч келмаганман"  54 21:34Баҳодир Аҳмедов: "Гуруҳда фаворит Ўзбекистон. Лекин ҳаммасини ўйинларимиз кўрсатади"  2 21:22Суперлига. АГМК - "Нефтчи" 3:1. Highlights  1 21:17"Рома" ўйинчиси Конференция лигасининг энг яхши футболчиси деб топилди  6 21:10Суперлига. "Навбаҳор" - "Локомотив" 2:0. Highlights  10 20:55АГМК ўз майдонида «Нефтчи»ни ишончли тарзда мағлуб этди  28 20:50Суперлига. Легионерлар "Навбаҳор"га "Локомотив" устидан ғалаба келтирди  150

Интервью. Умарали Раҳмоналиев: "Бунёдкор" - орзулар маскани" Янгиликлар

Интервью. Умарали Раҳмоналиев: "Бунёдкор" - орзулар маскани"

Шуҳрат Мақсудов мураббийлигидаги "Бунёдкор" жамоаси Суперлиганинг 5-турида Яйпанда "Нефтчи"ни мағлуб этишга эришди.

3:1 ҳисобида якунланган учрашувда "қалдирғочлар"нинг иккинчи голига 18 ёшли ярим ҳимоячи Умарали Раҳмоналиев муаллифлик қилди. Ўтган мавсумда асосий таркибда дебют қилган футболчи бу мавсумда янада ўсишга эришиши кутилмоқда. "Нефтчи" билан учрашувдан сўнг Умаралининг фикрлари билан қизиқдик. 


- Катта футболга кириб келганингизга кўп бўлгани йўқ. Шу боис дастлаб миллионлар ўйинидаги илк қадамларингиз ҳақида гапириб берсангиз...

- Футболга кириб келишимда отам ва онамнинг ҳиссалари катта бўлган, дея оламан. Айниқса онажомнинг ўрнилари бунда бўлакча. Спорт билан шуғулланиб жисмонан бақувват бўлсин, деган мақсадда футбол тўғарагига беришган. 

- Асли наманганлик ҳисобланасиз. Тошкентга қандай қилиб келиб қолгансиз? Селекция натижасидами ёки...

- Турнирларнинг бирида "Бунёдкор" ёшлари билан ўйнашимизга тўғри келган. Учрашувдан сўнг рақиб бош мураббийи Алишер ака Иброҳимов таклиф қилганлар. Ота-онамдан розилик олишни мураббийим билан бирга уддалагандик. Шу тариқа 2015 йилнинг ёзида устозим Маҳкам ака Собиров билан бирга Тошкентга келганмиз. "Бунёдкор"даги илк мураббийларим Алишер ака Иброҳимов ва Фурқат ака Самегов. 

- Канте лақабини ким берган?

- Академияда тўп тепаётган вақтимда акаларим Канте лақабини қўйишган. Албатта Кантени ўйинларини кузатиб бораман. У менинг кумирим.

  


- "Бунёдкор"ни бир сўз билан таърифлаб бера оласизми?

- Мен учун бу клуб орзулар маскани. Чунки барча шароитлар бор. Футболчидан эса фақат меҳнат талаб қилинади, холос. 

- Жорий мавсум сиз ва жамоа учун яхши кетмоқда...

- Шундай давом этишимиз керак. Мураббийимиз айтганидек бир зум ҳам бўшашишга ҳаққимиз йўқ. Ўйинимизни янада яхшилаб ижобий натижалар қайд этишимиз лозим. "Бунёдкор" мухлислари доим ғалаба исташади, биз ҳам. Шу боис ҳар бир ўйинда майдонда боримизни ташлаймиз. 

- Умарали Раҳмоналиев олдига қандай мақсад қўйган?

- Фақат олдинга. Мен учун ортга йўл қолмаган. Ҳали хатоларим, ишлайдиган жиҳатларим кўп. Худо хоҳласа Европа жамоаларида тўп тепишни мақсад қилганман. Бунга эса фақат меҳнат орқали эришиш мумкин.


- "Нефтчи" билан ўйинда "Бунёдкор"нинг ғалабасида асосий омил нима бўлди?

- Ўйин қизиқарли кечиши олдиндан маълум эди. Катта иштиёқ ва кучли хоҳиш эвазига сафарда муҳим уч очкога эга чиқдик. 



Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Қизиқарли интервью ва фактлар, статистика, ретро ўйинлар, мутахассислар фикрини қуйидаги каналда ҳам кузатиб боришингиз мумкин. ИНТЕРВЬЮЛАР.

CODE

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
27 апр 18:10:47
Shodlik
Bu yil Bunyodkori pro ligaga tushib ketadi dib ko'pchilik etganidi shu gapni etganlarga ALANGALI SALOMLAR
   
07 май 13:38:58
Одил Каршиев
Жа ажойибда бизни футболчиларни лакаби калта,корарок булиб марказда уйнаса Канте агар хужумда уйнаса Пеле,чап канотда уйнаса Менди агар бакувватрок булиб марказий хужумчи булса Холланд????
   
27 апр 17:15:23
Хакикатгуй
Уйинчиларимиз футболка кириб келиши Бир хил футбол турнир да пахтакор Бунедкор муррабийлар ига екиб колади ва
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика