UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  0 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  1 21:09ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳалдия". "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйин старт олди (онлайн ҳисоб)  2 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  121 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  5 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  24 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  12 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  19 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  7 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  12 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   257 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  13

Умар Соманинг голи Сурияни плей оффга олиб чиқди Янгиликлар

Умар Соманинг голи Сурияни плей оффга олиб чиқди

Терма жамоамизнинг ЖЧ-2018 саралаш босқичи “А” гуруҳидаги рақиблари Эрон ва Сурия терма жамоалари ўртасидаги учрашув голларга бой кечди.

Эрон муддатидан олдин ЖЧ йўлланмасини ҳал қилган, Сурияда эса ЖЧга чиқиш йўлида ўз юришини давом эттириш имкони мажуд эди.

Учрашувнинг 13-дақиқасидаёқ Тамер Хаж сирияликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Таъкидлаш жоизки, эронликлар ушбу саралаш босқичида 10-учрашувга келиб ўз дарвозсидан илк марта тўп олиб чиқишди. Бўлим охирига келиб Сардор Азмун дастлаб мувозанатни тиклади, 64-дақиқада меҳмонлар дарвозасига иккинчи тўпни киритди. Учрашув шу тахлит тугаши кутилаётган бир пайтда энди-энди Сурия термаси таркибида тўп тепишни бошлаган ҳужумчи, ўзбекистонлик футбол мухлисларига яхши таниш бўлган  Умар Ал Сома жамоадоши Мардикианнинг аниқ тўп узатишидан кейин қулай вазиятга чиқиб борди ва жамоасига бир очко келтирган голга муаллифлик қилди – 2:2.

Натижада “А” гуруҳида Сурия ҳисобида 13 очко ва тўплар нисбатидаги ижобий кўрсаткич туфайли улар гуруҳда учинчи поғонадан жой олиб, плей офда курашни давом эттириш ҳуқуқига эга бўлишди.


Рейтинг: +54   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика