UZ

Сўнгги янгиликлар

18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  0 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  1 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  0 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  3 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  2 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  1 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  4 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  4 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  3 13:34Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди  4

Умар Соманинг голи Сурияни плей оффга олиб чиқди Янгиликлар

Умар Соманинг голи Сурияни плей оффга олиб чиқди

Терма жамоамизнинг ЖЧ-2018 саралаш босқичи “А” гуруҳидаги рақиблари Эрон ва Сурия терма жамоалари ўртасидаги учрашув голларга бой кечди.

Эрон муддатидан олдин ЖЧ йўлланмасини ҳал қилган, Сурияда эса ЖЧга чиқиш йўлида ўз юришини давом эттириш имкони мажуд эди.

Учрашувнинг 13-дақиқасидаёқ Тамер Хаж сирияликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Таъкидлаш жоизки, эронликлар ушбу саралаш босқичида 10-учрашувга келиб ўз дарвозсидан илк марта тўп олиб чиқишди. Бўлим охирига келиб Сардор Азмун дастлаб мувозанатни тиклади, 64-дақиқада меҳмонлар дарвозасига иккинчи тўпни киритди. Учрашув шу тахлит тугаши кутилаётган бир пайтда энди-энди Сурия термаси таркибида тўп тепишни бошлаган ҳужумчи, ўзбекистонлик футбол мухлисларига яхши таниш бўлган  Умар Ал Сома жамоадоши Мардикианнинг аниқ тўп узатишидан кейин қулай вазиятга чиқиб борди ва жамоасига бир очко келтирган голга муаллифлик қилди – 2:2.

Натижада “А” гуруҳида Сурия ҳисобида 13 очко ва тўплар нисбатидаги ижобий кўрсаткич туфайли улар гуруҳда учинчи поғонадан жой олиб, плей офда курашни давом эттириш ҳуқуқига эга бўлишди.


Рейтинг: +54   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика