Улуғбек Мирзаев: "Бобур Арена" янги мавсумга тайёр бўладими? "Андижон" сарсон юрмаслиги учун имкон қадар ҳаракат қиламиз"
27 дек 2022 20:25
Янгиликлар
Улуғбек Мирзаев: "Бобур Арена" янги мавсумга тайёр бўладими? "Андижон" сарсон юрмаслиги учун имкон қадар ҳаракат қиламиз"
"Андижон" жамоаси уй учрашувларини қабул қиладиган "Бобур Арена"да майдон майсасини янгилаш, дренаж сингари ишлар олиб борилмоқда.
Айни пайтда мухлисларни стадионнинг янги мавсумга тайёр бўлиши қизиқтирмоқда. Клуб бош директори Улуғбек Мирзаев интервью давомида бу саволга ҳам жавоб бериб ўтди.
"Ҳозир шунга ҳаракат қилиняпти. Биласизки, баъзи ҳолатлар табиий шароитга ҳам боғлиқ. Қишнинг совуғини келганидан хабарингиз бор. Имкон қадар ҳаракат қилинадики, "Андижон" жамоаси сарсон бўлмасин. Ўзга жамоалар майдонида кўп ўйинлар ўтказмасин. Балки 1-2 турларда бу нарса бўлиши мумкин. Ўз майдонимизда ўйнасак очко олишимиз осон кечади. Мавсум бошиданоқ ўз уйда тўп тепишга ҳаракат қиламиз",- дейди Улуғбек Мирзаев.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар