UZ

Сўнгги янгиликлар

00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  1 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  11 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  16 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1

Хусусий клубларнинг келажаги борми? Улар қачон бемалол фаолият юритади? "Андижон" директори Улуғбек Мирзаев бу мавзуга ҳам тўхталди Янгиликлар

Хусусий клубларнинг келажаги борми? Улар қачон бемалол фаолият юритади? "Андижон" директори Улуғбек Мирзаев бу мавзуга ҳам тўхталди

Сўнгги йилларда хусусий клублар пайдо бўлмоқда. Аммо фаолияти 1-2 йилдан сўнг тугаётгани рост.

 Фақат "Турон" мана 5 йилдан бери фаолият олиб бормоқда. Хўш, бундай клубларнинг келажаги борми? 

— Хусусий клубларни кўпайтирилишига ЎзПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев кўп фикрлар билдиряпти. Кўриб турибмиз, ПФЛга ҳам осон бўлмаяпти. ПФЛ доим янгиликка, жамоаларга енгиллик қилишга интилиб фаолият кўрсатяпти. Хусусий клубларга қийин бўлмоқда. Улар қачон бемалол фаолият юритади, қачонки футбол фаолияти билан боғлиқ йўналишларда даромад келтирса. Мисол учун, ўша кунги йиғилишда МТРК раҳбари Хажаев Алишер Жўрақулович иштирок этди. У кишига савол бердим яъни қачон клубларимиз телевидениедан пул олишади? Чунки трансляция ҳуқуқларидан хабарингиз бор, бутун дунёда клубларнинг 70-80 фоиз даромадлари трансляция ҳуқуқларидан.  Бизда бундай нарса йўқ.ПФЛ ҳаракат қиляпти, яқин йиллар ичида оддийликдан мураккабликка интиляпти. Секин-секин клубларга бадал пуллари камайди, аёллар жамоаларидан бадал пуллари олиб ташланди. "Fitogether" технологиясини бепул тақдим қилди. Ўйлайманки, бундан кейин ПФЛнинг клубларга ёрдам салмоғи ошиб боради. Дейлик Coca-Cola`дан тушадиган пуллар оз бўлсада бўлар. Ёки легионерларни рўйхатдан ўтказиш бўйича имтиёзлар берилди. Чегирмалар қилинди. Бунинг учун ЎзПФЛга миннатдорчилик билдирамиз. Лекин хусусий клубларни кўряпсиз турнир жадвалида юқорида юра олмаяпти. Юқорида юрган жамоаларнинг орқасида турган катта-катта ҳомийлари бор. Шу боис биз ҳам қаттиқ ҳаракат қиляпман. Бу борада Равшан Эрматов билан учрашамиз. 


— Нима учун "Ўзавтосаноат"? Эскидан "GMUzbekistan" компанияси "Андижон" ҳомийси эди. 2017 йил чиққан Токио олимпиадасига оид қарори билан  "GMUzbekistan" клубимизга бириктирилган эди. Ҳозирда компания "Uzautomotors" акционерлик жамияти, деб номланади. Агарда "Ўзавтосаноат" киритса, бирданига ишимиз енгил бўларди. Бемалол раҳбари билан шартнома борасида гаплашиб олардик. Мақсадимиз нима, шу компания ҳомийлик қилса Андижон футболини кўтарсак, мухлисларни хурсанд қилсак. Агарда бу нарсаларга эришиш қийин бўлса яна жамоа ортга кетаверади. Хусусий тадбиркорларнинг ортида қанчадан-қанча кредитлари бор. Кулиб туришгани билан қанча харажатлари бор. Катта компания ҳомийликка олса жамоа бемалол бошини тик тутган ҳолда тўп тепиши мумкин.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика