UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  0 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  1 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  18 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  1 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  4 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  20 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  63 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  2 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1

Улуғбек Ҳошимов: "Буларни таърифлаб бера олмайман. Мухлисларнинг стадионда бўлишидан эса доимо хурсанд бўламиз" Янгиликлар

Улуғбек Ҳошимов: "Буларни таърифлаб бера олмайман. Мухлисларнинг стадионда бўлишидан эса доимо хурсанд бўламиз"

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубоги ярим финалида япониялик рақибларни мағлубиятга учратди (2:0).

Ўйиндан сўнг терма жамоамиз аъзоси Улуғбек Ҳошимов championat.asia муҳбири саволларига жавоб қайтарди.

"Барча кўрди, ўйин қийин ўтди. Бизнинг мақсадимиз - чемпионлик. Буни ёдимиздан чиқармасликка ҳаракат қилдик. Мана, пешонамизга ғалаба ёзилган экан, финалга чиқдик. Буни сўз билан таърифлаб бера олмайман. Кутиб олинганимиздан тортиб, ғалабадан кейинги хурсандчиликкача... Барчага раҳмат айтмоқчиман - мухлисларга, сиз журналистларга, жамоадошларимга, яратилган шароитлар учун раҳбариятга. 


- Япония хавфли рақиб эди. Ўйиндан олдин қўрқув бўлмадими? 

- Биринчи навбатда мухлисларнинг ўйинга кирмаслигини эшитиб, шуни ўйладим. Бизнинг мақсадимиз бор эди. Мухлислар кириш-кирмаслигидан қатъи назар ғалаба қозонишимиз лозим эди. Япония кучли терма жамоа. 


- Ташқарида 15 минг киши йиғилди. Ўйин пайтида уларнинг овози эшитилдими? 

- Стадионга у қадар эшитилмади, лекин буни билдик. Уларнинг қўллаб-қувватлашларини ҳис қилдик. Финалда стадион тўлиши аниқ. Мухлислар келишидан доимо хурсанд бўлганмиз. Уларнинг қўллаши бизга мотивация беради. Улар стадионда бўлишса, биз жуда хурсанд бўламиз", - деди Улуғбек Ҳошимов. 

Узбекистан (до23)

Молодежный чемпионат. (до 23). Плей-офф . Semi Finals-тур

15/06/2022, 22:00

0
:
2
Тугади

Япония (до23)

45'
90'

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика