Улуғбек Бақоев: "Қўқон-1912" Ўзбекистоннинг кучли жамоаларидан бири"
22 май 2018 21:59
Янгиликлар
Улуғбек Бақоев: "Қўқон-1912" Ўзбекистоннинг кучли жамоаларидан бири"
Унда «Бухоро» устози Улуғбек Бақоев ва жамоа сардори Шавкат Саломов иштирок этиб ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишди.
- Аввало бугунги ўйин оғир бўлишини жуда яхши билар эдик. Чунки "Қўқон-1912" жамоаси Ўзбекистоннинг кучли жамоаларидан бири эканини биламиз. Лекин шунга қарамай бор кучи билан майдонда бўш келмай, ғалаба учун охиригача курашган йигитларимизга раҳмат айтаман ва Қўқон жамоасининг кейинги ўйинларида омад тилайман - дейди Улуғбек Бақоев.
Шавкат Саломов - Мен аввало бугунги учрашувга узоқ бўлишига қарамай шунча масофани босиб келган «Бухоро» мухлисларига ва йигитларни шижоати учун катта рахмат айтаман уларга. Мураббийлар штабига ҳам алоҳида миннатдорчилигимизни билдирамиз. Чунки кетма- кет мағлубиятдан сўнг жамоани қайта руҳан тайёрлаш жуда қийин масала. Лекин мураббийларимиз буни уддасидан чиқишди ва буни эвазига йигитлар бор эътиборини ўйинга қаратиб ғалаба қозонди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар