UZ

Сўнгги янгиликлар

18:42"Футбол олами". Бобир Абдихолиқов ва "Нефтчи"да учтадан гол — Суперлиганинг 10-тури ҳақида барчаси  0 18:21Ла Лига янги мавсум учун тўпларни намойиш қилди  0 18:18ПРО-Лига. "Хоразм" – "Қўқон-1912": Асосий таркиблар маълум  0 17:56Александр Ляказетт ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 17:32"Зенит" Соболевни сотиб олмоқчи эмас  0 17:01ФАКТ. "Арал"нинг мағлубиятсиз серияси 11 та ўйинга етди  4 16:46Марко Николич — ЦСКА бош мураббийи  1 16:29Санъат Шихов: "Катанецдан олдиндаги ўйинда ротация кутмасак ҳам бўлади. Эронга эса ютқазмаймиз"  3 16:18Консейсау "Порту"дан кетганини эълон қилди  0 15:45Мбаппе Олимпиадада иштирок этмайди  3 15:25Евро-1984. Бир таймда 9 гол урган Испания, Зиданга "калла қўйишни" ўргатган француз ҳамда Конфуций ҳикматини айтиб, чемпионликдан сўнг бош мураббийликдан кетган мезбонлар устози ҳақида ҳикоя қиламиз  0 15:00Ўзбекистон U-20 халқаро мусобақадаги иштирокини дуранг билан бошлади  3 14:28"Наполи" ҳужумчиси клубдан кетишга тайёр  0 14:04Камада: "Мен клуб раҳбарларидан бир йиллик шартнома сўрадим, маошимни оширишни эмас"   2 13:40Энцо Фернандес "аристократлар" туфайли Олимпиадага бормайди  2

Улуғбек Бақоев: "Ҳозир ОЧЛ ҳақида гапирмоқчи эмасман" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Ҳозир ОЧЛ ҳақида гапирмоқчи эмасман"

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Қўқон-1912" (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.





"Ўйин бошида футболчимизнинг қўпол хатосидан кейин дарвозамизга пенальти белгиланди ва барчаси режа бўйича кетмади. Аммо бу футбол, ўйинга қайтдик ва ҳужумда агрессивроқ ўйнай бошладик. Нимадир ўхшади, нимадир ўхшамади. Гол урдик, яна уришимиз мумкин эди. Ҳеч кимга эътирозим йўқ, ўйин учун йигитларга раҳмат. Чемпионат давом этмоқда ва кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз", - дейди Улуғбек Бақоев.

- Қолган ўйинларда ОЧЛ учун йўлланмага имкониятни қандай баҳолайсиз?

- Биласизми, ҳар бир ўйиндан кейин шу савол берилмоқда. Бу ҳақда гапиришни хоҳламайман, биз қадамма-қадам боришимиз керак. Олдинда чемпионатнинг 4та ўйини бор ва ўша ўйинлардаги натижага қараб йўлланма оламизми ёки йўқми кўрамиз. Курашни давом эттирамиз.

- Бугун "Сўғдиёна" яхши ўйин намойиш этишига нима халал берди?
- Айтдимку ўйин бошида қўпол хатодан кейин кутилмаган ҳолат рўй берди. Пенальти белгиландими демак бор экан. Ўйин схемасини бироз ўзгартирдик, гол урдик. Ёмон натижа ҳам, натижа ҳисобланади.

- Дуранг натижа ўйинга мосми?
- Тўғрисини айтганда ютқазишимиз мумкин эди, ютишимиз ҳам мумкин эди. Демак дуранг адолатли бўлди. "Қўқон-1912"га кейинги ўйинларда омад тилайман.

- Пенальтидан кейин футболчиларнинг руҳияти тушди деб ўйлайсизми?
- Йўқ-йўқ. Аксинча биз янада яхши ўйнай бошладик.

- Ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз?
- Ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмасман, уларга баҳо қўядиган назоратчи бор. Уларга учрашув тугагач ўйин учун раҳмат айтдим.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика