UZ

Сўнгги янгиликлар

09:13ФИФА президенти табрик йўллади  0 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  1 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  4 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  10 07:22Бугун ФИНАЛ  10 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   6 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  16 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  11 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  5 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5

Улуғбек Бакаев: "Профессионал футболчи керак бўлса дарвозага ҳам туришга тайёр бўлиши керак" Янгиликлар

Улуғбек Бакаев: "Профессионал футболчи керак бўлса дарвозага ҳам туришга тайёр бўлиши керак"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Бухоро" — "Турон" учрашувидан сўнг бухороликлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Кубок ўйини бўлгани учун ёш футболчиларни синаб кўрдик. Улар ёмон ўйнашмади, яна гол уришимиз мумкин эди, аммо бу футбол. Ҳакамнинг охирги ҳуштагигача ўйнаш керак. Ким нимага қодирлигини кўриб олдик, улар орасидан баъзиларга Суперлигада кўпроқ имконият берамиз. Кубокдаги мақсадимиз гуруҳдан чиқиш, ҳали ҳаммаси олдинда. Бир очко ҳам натижа, барча йигитларга раҳмат айтаман, стадионга келган томошабинларга миннатдорчилик билдирамиз.

- 28 рақамдаги футболчи (Соҳиб Муҳаммадиев) ҳақидаги фикрларингиз... 

- Ёш футболчи, кўриниб турибди гол уришга истаги ва хоҳиши жуда катта, аммо маҳорат ва тажриба етишмади. Умид қиламанки, ўйиндан-ўйинга кучайиб боради ва жамоага кўпроқ фойда келтиради.

- Иминов икки ўйиндан буён ўнг қанот вингери сифатида ўйнамоқда, аммо ўйини қовушмаяпти. Балки уни марказга қайтарган маъқулдир... 

- Бизга ҳозир ҳар бир ўйинда натижа муҳим, шу боис қайсидир футболчини ўзи хоҳлаган жойда эмас жамоага фойда келтирадиган жойда ўйнатамиз. Профессионал футболчи вазият тақозо этса дарвозага ҳам туришга тайёр бўлиши лозим.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика