UZ

Сўнгги янгиликлар

12:24Ўртоқлик учрашуви. "Нефтчи" "Андижон" устидан иродали ғалабага эришди  1 12:02"Рома" Де Росси билан шартномани узайтиради  0 11:39Адарабиойо фаолиятини "Челси"да давом эттиради  1 11:17Саутгейт нима сабабдан Магуайр Европа чемпионатида иштирок этмаслигига изоҳ берди  6 10:52FourFourTwo талқини бўйича энг яхши таянч ярим ҳимоячиси номи маълум бўлди  4 10:01«Барселона»нинг 2025 йилдаги асосий трансфер мақсади маълум қилинди  2 09:35Элдор Шомуродов: "Асосийси уч очкога эга бўлдик, Эронга ҳам ғалаба учун борамиз"  13 09:26Тен Хагнинг ўрнига бош мураббий бўлишга асосий номзод номи маълум  12 09:00Ўзбекистон -Туркманистон учрашувига қанча мухлис ташриф буюргани маълум  14 08:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Малига қарши баҳс олиб боради  4 08:15ЖЧ-2026 саралаш. Иордания - Тожикистон 3:0  1 08:00Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Канада 4:0  0 02:18Ла Лиганинг жорий мавсумдаги тўпурари "Атлетико"га ўтиши мумкин  1 01:41Нойер Европа чемпионатидан сўнг Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлайди  2 01:27Франция 1-лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0

Улуғбек Бакаев: "Денисов ва Мусаевлар умумий гуруҳга қайтишди" Янгиликлар

Улуғбек Бакаев: "Денисов ва Мусаевлар умумий гуруҳга қайтишди"

"Машъал" - "Бухоро" учрашувидан (0:0) сўнг меҳмонлар устози Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Гол бўлмади, аммо баҳс қизиқ ўтди. Йигитларга раҳмат айтаман ва кейинги баҳсга тайёрланамиз. Учрашув бошидаги жароҳат туфайли таркибда ўзгришлар бўлиб кетди, кучли жамоа билан дуранг қайд этдик.

- Денисов ва Фозил Мусаевларда жароҳат борми?

- Уларнинг иккисида кичик жароҳат бор эди. Йигитлар умумий машғулотларга қайтишди ва тез орада ўйинларда жамоага ёрдам беришади.

- "Бухоро" ва "Машъал" гуруҳдаги ҳолатдан келиб чиқиб натижа учун ўйнади. Бу баҳс ОКМКга қарши учрашувга тайёргарлик вазифасини ўтадими?

- Биринчи навбатда гуруҳ жадвалидаги ҳолатга қараб ўйнадик. Кўпроқ натижага эътибор қаратдик, "Машъал"да бир нечта вазиятлар бўлди. 0:0 ҳисоби бизни қониқтирмаслиги мумкин, чунки улар кейинги турда "Арал Академия"га қарши ўйнайди. Олдимизга қўйилган кейинги босқичга йўл олиш вазифасини муваффақиятли бажармоқчимиз.

- "Бухоро" ва "Машъал" ўртасида қисқа вақт ичида 2та учрашув бўлиб ўтди ва иккала ўйинда ҳам ҳисоб очилмади. Бу жамоалар бир-бирига ноқулай рақибларми?

- Иккала жамоанинг кучи тенг бўлса керак. Бундай курашларга бой баҳслар ёшларга ўсишда катта ёрдам беради. "Машъал" билан яна 3та ўйинимиз бор, кўрамиз, ким кучлироқ бўлар экан.

- Қатардаги U23 Осиё Кубогида иштирок этаётган йигитларимизга нима деган бўлардингиз?

- Улар Олимпиадага чиқишини жудаям хоҳлайман. Бу бутун ўзбек халқи учун, ёшларимиз учун катта байрам, муваффақият бўлади. Уларга омад тилайман. Мамлакатимизга қаҳрамон бўлиб қайтишсин.


Рейтинг:    

Фикрлар

+2   
23 апр 08:16:38
Туйгун
Машал билан Бухорони бюжети орасида ер билан осмонча фарк бор. Бухоро шунча катта бюжети билан машал даражасида уйнаяпди. Кимларни кулида колди кухна шахар футболи
+1   
23 апр 05:12:09
Farxod Farxod
Ey axmoq
Sani byudjetingni qara
Mashalni byudjetiga qara
Bor tiyinga qimmat trener ekan bu òzi
   
23 апр 23:06:25
Bexzodbek Mannopov
Бақоев нимага Бакаев бўп қолди ҳеч тушунмаябман шуни
   
23 апр 11:27:14
Бафо Нарзуллаев
Группадан 2 команда чикса....Окмк охирги турда Бухорони ютса..Машъал Арал фармни, Бухоро группада колиб кетади. .
   
23 апр 01:31:40
Abduvoris
Futbolchi paytida Baqoyev trener bosa Bakaev. Logika ??
-2   
23 апр 06:23:04
Туйгун
Пазор Бакаев
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика