Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"
16 апр 21:31
Янгиликлар
Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"
- Ўйин ҳақида...
- Гувоҳи бўлганингиздай, ўз амбицияларига эга ёшлардан иборат рақибга қарши майдонга тушдик. Баъзи вазиятлардан фойдалана олмаганимизни ҳисобламаганда, ўзимиз хоҳлаган натижага эришдик. Кейинги ўйинларда "Арал акамия"га омад ёр бўлсин. Шу билан бирга, ёш жамоа ёрқин келажакка эришишини тилайман.
- Бугун захира ўйинчиларига имконият тақдим этилди. Мазкур баҳсда қайси футболчи сизни ҳайратда қолдира олди?
- Биз бир неча ўйинлар мобайнида майдонга тушмаган ўйинчиларга имкон бердик. Бунинг ҳам ижобий томонлари бор. Жамоада рақобат юзага келиши учун бундан унумли фойдаланишимиз керак. Шу боис, бугун майдонга тушган йигитларнинг ўйини манзур келди.
- "Бухоро"нинг асосий мақсади Суперлигага йўл олиш ҳисобланишини биламиз. Ўзбекистон кубогида ҳам жамоа қандайдир мақсадни кўзлаганми?
- Кубокда, авваламбор, гуруҳдан чиқишни уддалашимиз лозим. Бу минимал вазифа саналади. Плей-оффга йўл олгандан сўнг навбатдаги тўқнашувларга тайёргарлик кўрамиз.
Фикрлар