UZ

Сўнгги янгиликлар

13:07Тиагу Мотта "Тоттенхэм"ни бошқариши мумкин  0 12:28"Бавария" ва "Интер" Германия терма жамоаси вингерига даъвогарлик қилмоқда  0 11:28МЮ хавбек Таверньени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:46Суперлига. 3-тур ҳакамлари маълум. Марказий учрашувларни кимлар бошқариб боради?  7 10:28"Реал Мадрид" АПЛ грандлари билан курашмоқчи  1 09:42"Арсенал" МЮнинг асосий футболчиларидан бирини текинга қўлга киритиши мумкин  3 09:16"Барселона" 80 миллион евролик ҳужумчига кўз тикди  7 08:49Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 08:23Sofascore. Ҳусанов энг яхшилардан бири бўлди  4 07:57Ўзбекистон Суперкубоги. Чипталар нархи маълум  10 07:30МЛС. "Интер Майами"да навбатдаги ғалаба. Месси фаолиятидаги 899-голини урди  9 07:00Англия кубоги. "Ньюкасл" — "Манчестер Сити" 1:3  6 06:32Легионерларимиз. Шерзод Темиров Ироқ чемпионатидаги 16-голини урди, жамоаси ғалаба қозонди   2 02:58Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди  63 02:55А Серия. "Ювентус" "Пиза" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  2

Нарзулла Сайдуллаев: "Фанатизм" Янгиликлар

Нарзулла Сайдуллаев: "Фанатизм"

"Олтин тўп" учун сўровномада Родрини 1-ўринга қўйганимни билган "Реал" фанатлари (уларни мухлис дея олмайман узр) мендан аламларини ола бошлашди.

Овоз беришда шахсий фикримни сўрашди шахсий фикримни бердим. Нега у биринчи, нега у учинчи деб сўраманг. Шунақа қарор қилдим. Кун келиб сиздан ҳам шахсий фикрингизни сўрашса бемалол ўз фикризни берасиз. Ўшанда мен сизнинг фикрингизни ўзгартиришга ҳаракат қилмайман ёки асослаб беришни талаб қилмайман. 

Родри 15 очко

Винисиус 12

Беллингем 10

Карвахаль 8.

Мендан бу футболчилар шунчадан балл олишди. Агар "Реал"ни ёки Винисиусни ёмон кўрганимда 30 футболчи орасидан унга шунчаки овоз бермай қўярдим. Ҳозир иккинчи ўринга қўйганимда ҳақорат қиляпсизми демак 10-ўринга қўйсам ҳам ҳақорат қилардингиз, масаланда. 

Фанатизм деганда нимани тушунаман? 

1.Аббос Файзуллаев интервьюда "Барселона" футболчиларини мақтаганидан кейин инстаграмига кириб уни ҳақорат қилганлар фанатизмга дучор бўлганлар. 

2.Хайрулла Ҳамидов Класикода 4:0 ютган "Барселона"ни мақтаганида шарҳловчини Барсачи деб ҳақорат қилганлар мен учун фанатизмга чалинганлар. 

3.Жаҳонгир Файзуллаев "Барселона" мухлиси эканини билиб қолгач "сизни яхши бола деб ўйлардим, отписка" деб ёзадиганлар фанатизмга йўлиққанлар. 

Ишонинг "Реал" футболчиси уйингизга 4 та нон кўтариб келмайди. Футболчилар сизни бу дунёда борлигизниям билмайди. 

Шундай экан фанатизмга чалинманг оддийгина мухлислик қилинг холос. 


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +7   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика