Гвардиола: "Бу ердаги 9 йиллик фаолиятим давомида бунақаси бўлмаган"

Mirjalol Normatov
1 ноя 2024, 01:47
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоасидаги жароҳатлар эпидемияси ҳақида гапирди.

"Атиги 13 футболчим қолган. Бу ердаги 9 йиллик фаолиятим давомида ҳали бунақаси бўлмаганди", - деди Гвардиола.

Жамоа навбатдаги учрашувини "Борнмут"га қарши ўтказади. Ушбу баҳсда Мануэль Аканжи, Оскар Бобб, Йошко Гвардиол, Жек Грилиш, Кевин Де Брюйне, Жереми Доку, Родри, Савио ва Кайл Уокер каби футболчилар жароҳати сабабли ўйнамайди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›