UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15ЕЧЛ. Параллел давом этаётган барча учрашувларнинг онлайн натижалари битта саҳифада  10 01:10ЕЧЛ. "Барселона" – "Копенгаген". Каталонияликлар тезкор гол ўтказишди (онлайн ҳисоб)  9 01:00ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  8 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номи маълум қилди  2 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  2 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  8 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  3 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  5 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  20 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  39

Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик" Янгиликлар

Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"

Ўзбекистон кубоги 1-туридан ўрин олган "Бухоро" — "Арал академия" учрашувидан сўнг (7:1) мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Гувоҳи бўлганингиздай, ўз амбицияларига эга ёшлардан иборат рақибга қарши майдонга тушдик. Баъзи вазиятлардан фойдалана олмаганимизни ҳисобламаганда, ўзимиз хоҳлаган натижага эришдик. Кейинги ўйинларда "Арал акамия"га омад ёр бўлсин. Шу билан бирга, ёш жамоа ёрқин келажакка эришишини тилайман.

- Бугун захира ўйинчиларига имконият тақдим этилди. Мазкур баҳсда қайси футболчи сизни ҳайратда қолдира олди?

- Биз бир неча ўйинлар мобайнида майдонга тушмаган ўйинчиларга имкон бердик. Бунинг ҳам ижобий томонлари бор. Жамоада рақобат юзага келиши учун бундан унумли фойдаланишимиз керак. Шу боис, бугун майдонга тушган йигитларнинг ўйини манзур келди.

- "Бухоро"нинг асосий мақсади Суперлигага йўл олиш ҳисобланишини биламиз. Ўзбекистон кубогида ҳам жамоа қандайдир мақсадни кўзлаганми?

- Кубокда, авваламбор, гуруҳдан чиқишни уддалашимиз лозим. Бу минимал вазифа саналади. Плей-оффга йўл олгандан сўнг навбатдаги тўқнашувларга тайёргарлик кўрамиз. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика