UZ

Сўнгги янгиликлар

22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  0 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  0 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  4 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  19 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  2 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  9 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  45 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  2

Уларни ҳали сафдан чиқарманг Янгиликлар

Уларни ҳали сафдан чиқарманг

Хабарингиз бор, 4-5-6 март кунлари Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 1-тур учрашувлари ўтказилди.

Бунда Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби сафарда "Ал Айн"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтди. Учрашувдаги ягона гол саудиялик машҳур футболчи Муҳаммад Ал Шлҳуб томонидан киритилди. 38 ёшли футболчи ўтган йил айтарли кўриниш бермаганди. Балки у фаолиятини тугатган бўлиши мумкин деганлар ҳам йўқ эмасди. Аммо бу футболчи ҳалиям яхши савияда ўйин намойиш этаётганини исботлади. 

 

Шарқ минтақасида кураш олиб бораётган Жанубий Кореянинг "Чонбук Моторс" жамоаси эса ўз майдонида Хитойнинг "Бейжинг ФК" клубини 3:1 ҳисобида таслим этди. Бу ўйинда кўпчиликка яхши таниш бўлган Ли Донг Гук ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди. Қойил қолиш керак, 40 ёшли ҳужумчи ҳамон ўз ўрнини йўқотиб қўяётгани йўқ. Ли Донг Гукнинг ОЧЛдаги голлари сони жами 37тага етди ва шу билан Осиё чемпионлар лигаси йўлга қўйилганидан бери энг яхши тўпурарга айланиб олди.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика