Украина Косовога қарши ўйинни нейтрал майдонда ўтказади
04 сен 2016 20:25
Янгиликлар
![](https://championat.asia/upload/storage/212748_original.jpg)
![](/upload/storage/212748_220.jpg)
Украина Косовога қарши ўйинни нейтрал майдонда ўтказади
Украина терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Косовога қарши ўйинни нейтрал майдонда ўтказадиган бўлди.
9 октябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилаётган ўйин Болгарияда бўлади.
Эслатиб ўтамиз, расмий Киев Косовони мустақил давлат сифатида тан олмаган. Шу сабабдан, Украина ташқи ишлар вазирлиги футболчиларга у ерга бориб футбол ўйнашни таъқиқлаган.
Ўхшаш янгиликлар
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Фикрлар