UZ

Сўнгги янгиликлар

15:23Гулер: "Алонсо қўл остида ўзимни "Реал"нинг муҳимроқ футболчиси сифатида ҳис қиляпман"  1 14:58"Челси" Жексон бўйича қарор қабул қилди  1 14:27"Арсенал" Хато билан музокара ўтказди  2 13:55"Реал" мухлислари учун хушхабар  3 13:21"Арсенал" жамоанинг эҳтимолий янги ўйинчисидан хафа  2 12:52"Тоттенхэм" 45 млн евролик харидни амалга ошириши мумкин  1 12:12Санчо Италиянинг қайси клубига ўтмоқчи?  1 11:41Мэйсон Маунт АПЛнинг бошқа клубига ўтади?!  1 11:10"Манчестер Сити" АПЛ стартига қадар таркибни қисқартирмоқчи  6 10:35Сергей Лушчан: "Мен фамилияга эътибор бермайман, ўйинчиларнинг ҳаракатини кузатаман"  11 10:13Миржалол Қосимов: "ФИФА кунлари жамоамиз фойдасига ишламади"  5 09:30Саудия Арабистони? Месси келажаги борасида бир қарорга келди  36 09:04Мирко Еличич: “Учрашувда омадимиз келмади, лекин ўйинимиздан қониқдим“  1 08:35Янги мавсум совриндорлари катта миқдордаги пулга эга бўлишади. ЎФФ Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди  3 08:02Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  2

Уилкшир: "Англияда чой-чақа учун бутсаларни тозалаганман" Янгиликлар

Уилкшир: "Англияда чой-чақа учун бутсаларни тозалаганман"

Теглар :  Люк Уилкшир
Москванинг "Динамо" клуби ҳимоячиси Люк Уилкшир фаолиятини бошидаги қийинчиликлар ҳақида гапириб берди.

"17 ёшимда уйдан кетганман. 15 ёшимда 4000 доллар стипендия оладиган ва бир неча ҳафтага Англиядаги футбол академиясига юборилган икки футболчининг бири бўлганман. "Мидлсбро"да ўйиним ўхшаган, шу сабабли мураббий қолишимни истаган. Аммо афсуски, Австралияга қайтдим. Биз боғланиб турар эдик ва 17 ёшимда яна Англияга йўл олдим ва "Мидлсбро" ёшлар жамоаси шартнома таклиф қилди.

Ёш футболчи бўлсанг асосий таркиб ўйинчиларининг бутсаларини тозалашинг керак. Шундай қоида бор. Ҳар биримизга футболчи берилади ва сен уларнинг бутсаларини тозалаб, сайқаллашинг лозим. Агар ўз ишингни яхши бажарсанг совға олишинг мумкин. Бирор совға беришганини эслолмайман, аммо чой-чақа беришган. Ҳозир вазият бошқача. Ёш футболчилар аввалгидан кўпроқ маош олишади.

Биринчи маош - ҳафтасига 350 фунт. Бу менга етарди ва дарвозабон Жонс билан махсус алмашининг программаси бўйича инглиз оиласида яшаганман. Бизнинг ўз хонамиз бўлган. Биринчи кичик машинамга пул йиққанимни эслайман. Мен учун бу катта воқеа бўлган" - дейди Уилкшир.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика