

“Шоу, Магуайр ва Каземиро ажойиб ўйинчилар эди, бироқ улар ҳозирда АПЛ даражасида ўйин кўрсатишга қодир эмаслар.
Уларнинг таналари етарлича кучли эмас, улар етарлича тез эмас. Улар АПЛ талабларини бажара олмайдиган даражага тушиб кетишди.
Премер-лиганинг ҳар бир футболчиси - бу машина. АПЛ футболчиларининг ёғ даражаси атиги 5 фоиз бўлади. Улар тўхтамасдан югуришлари, доим кучга тўла бўлишлари ва бош билан гол уришни билишлари керак. Бироқ уларда бундай хислатлар ҳозир йўқ ва улар буни тан олишлари лозим", - деди МЮ афсонаси.



