UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Хебайнинг янги жамоаси деярли аниқ  0 08:28Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  5 08:00Шота Арвеладзенинг жияни Суперлига жамоасига кўрикдан ўтмоқда  2 07:25АПЛ. Марказий учрашувда дуранг қайд этилди  5 01:59Испания Суперкубоги. "Реал" ярим финалда "Атлетико"ни мағлуб этди, финалда "эл класико" кўрамиз  34 01:42Канселу эртага "Барса" учун тиббий кўрикдан ўтади. Клуб барчасини "Ал Ҳилол" ва Мендеш билан келишиб олди  1 01:25ПСЖ "Марсел"ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, Франция Суперкубогини қўлга киритди. Рамуш 95-дақиқада гол урди, Шевалье серияда иккита зарбани қайтарди  3 01:10Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Ҳилол" ва "Иттифоқ"да ғалаба, Роналду ва "Ал Насср" яна мағлуб бўлди  7 00:43Ироқ юлдузлар лигаси. "Эрбил" Темировнинг дубли эвазига меҳмонда ғалабага эришди, ҳамюртимиз тўпурарлар пойгасида яққол етакчилик қилмоқда  7 23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  14 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  3 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1

РПЛ. "Ростов" бир киши кам бўлиб қолган "Уфа"ни мағлуб этди Янгиликлар

РПЛ. "Ростов" бир киши кам бўлиб қолган "Уфа"ни мағлуб этди

Россия чемпионати 4-тури доирасида "Ростов" "Уфа" меҳмони бўлди.

Уфа

Премьер-лига . 4-тур

23/08/2020, 19:30

1
:
0
Тугади

Ростов

Кенто Хасимото - 79'

Стадион: Neftyanik Stadium

45'
90'
39'  Вячеслав Кротов
46'  Артем Голубев (Оливье Тилль)
65'  Тимур Жамалетдинов (Гамид Агаларов)
75'  Олег Данченко (Игорь Безденежных)
77'  Кэтэлин Карп
78'  Гамид Агаларов
84'  Кэтэлин Карп (Ловро Бизяк)
64'  Матиас Норманн (Павел Мамаев)
65'  Алексей Ионов (Дмитрий Полоз)
79'  Кенто Хасимото
79'  Павел Мамаев
82'  Хорен Байрамян
84'  Бактиер Зайнутдинов (Евгений Чернов)
90'  Элдор Шомуродов (Давид Тошевски)
90'  Евгений Чернов

"Уфа" – "Ростов" 0:1

"Нефтяник"

Гол: 0:1 – 79 Хасимото.

"Уфа" – Беленов, Аликин, Сухов, Никитин, Данченко (Безденежных, 75), Голубев (Тилль, 46), Карп (Бизяк, 84), Алиев, Неделчару, Жамалетдинов (Агаларов, 65), Кротов.

"Ростов" – Бабурин, Хаджикадунич, Осипенко, Козлов, Глебов, Хасимото, Норманн (Мамаев, 64), Зайнутдинов (Чернов, 84), Ионов (Полоз, 64), Байрамян, Шомуродов (Тошевски, 90).

Огоҳлантиришлар: Карп (77), Агаларов (78), Байрамян (82), Чернов (90).

Четлатиш: Кротов (39).


Учрашув якунланди!

90. "Ростов"да ўзгариш: Шомуродов ўрнига Тошевски майдонга тушди.

87. Шомуродов "Ростов"нинг қарши ҳужумини бошлашга уринди, аммо тезликни оширавермагач "Уфа" ҳимоячилари ўз позицияларини эгаллашди ва қарши ҳужум тўхтатилди.

83. "Ростов" ҳудди Ўзбекистон терма жамоасидек баҳснинг сўнгги дақиқаларида бўш ҳаракат қилиб, рақиб ҳужум уюштиришига имкон беряпти.

82. Байрамян ўз жарима майдончаси ёнида рақибнинг бошига тепиб юборди, рақибда гол уриш учун қулай вазият.

79. ГОООЛ! Ниҳоят "Ростов" ҳисобни очди. Япониялик Хасимото Бахтиёр Зайнутдиновнинг қанотдан узатган тўпини боши билан дарвозага жойлади. 0:1! Ҳакам ВАРга мурожаат қилиб, гол "тозалиги"ни текширмоқда.

78. Тўп яна қанотдан узатилди ва яна Мамаев дарвозага зарба берди, бу сафар Беленовдан сейв. Дарвозабоннинг ҳар бир сейвидан сўнг унинг стадиондаги турмуш ўртоғи Беленовга бўса йўллаб қўймоқда.

74. ЗАРБААА! БАйрамян тўпни қанотдан ерлатиб жарима майдончасига узатди, аммо Мамаевнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

72. "Уфа" узоқ вақт ичида биринчи марта ҳужумга ўтди, аммо мезбонларнинг зарбасини "Ростов" посбони эгаллаб олди.

64. "Ростов" сафида ўзгариш: Норманн ўрнига Мамаев майдонга тушди.

60. Қанотдан узатмалар, жарима майдончасига ёриб киришлар фойда келтирмаяпти.

56. Ҳозирча "Ростов" сафида Норманн ва Байрамян фаол ҳаракат қилмоқда, қолганлар эса ҳудди шу натижага розидек ўйнашмоқда, хатто Шомуродов ҳам.

50. "Ростов" сон жиҳатдан рақибдан бир киши кўплиги туфайли тўпни рақибга бермаяпти ва жарима майдончаси ичига узатмаларни тиндирмаяпти, бироқ ҳозирча голдан дарак йўқ.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

45. ШОМУРОДОООВ! "Уфа" ҳимоячиларининг навбатдаги хатоси Элдорнинг голи билан тугаши мумкин эди, аммо посбон тўпни қайтарди.

43. Бахтиёр ҳисобни очишга яқин келди, аммо дарвозабонга ёрдамга каелган ҳимоячи тўпни чизиқ устидан қайтарди.

39. Қизил карточка. Бош ҳакам ВАР экранига яқинлашди ва Кротов рақибга нисбатан жуда қўпол ҳаракат қилганини кўриб, уни ўйиндан четлатди. "Ростов" энди бир киши кўп бўлиб ўйнайди.

36. Сариқ карточка. "Уфа" футболчиси огоҳлантирилди, аммо ҳакам ВАРдагиларни эшитяпти. Қизил карточка ҳам берилиши мумкин.

30. Норманнинг узатмасидан сўнг Шомуродов ўнг қанотда тўпни қабул қилди ва марказроқда очилаётган жамоадошига узатди. Тўпни тўхтатмай берилган зарба ҳимоячига тегиб қайтди.

28. Тўпга эгалик қилиш бўйича катта устунлик "Ростов" томонда, аммо меҳмонлар голга тортувчи тузукроқ ҳужум уюштира олгани йўқ.

24. ЗАРБААА! Байрамян рақибнинг хатосидан сўнг тўпни эгаллади ва тезлик билан дарвозага зарба берди. Посбоннинг сейви туфайли ҳисоб очилмади.

18. Шомуродов қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлашга уринди, аммо зарба ноаниқ.

14. ЗАРБААА! Шомуродов жамоадошининг ҳаволатиб узатган тўпни ўнг бурчак олдида ўзига тўғирлади ва ерга туширмай зарба берди, бироқ тўп дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

8. Ҳозирча кичик устунлик "Ростов" томонда. Меҳмонлар тўпга эгалик қилишда рақибдан устун келишмоқда.

4. Шомуродов рақиб ҳимоячисининг хатосидан фойдаланиб, тўпни эгаллаб олди ва уни Байрамянга узатди, аммо Хорен тўпни бўйсундира олмай, уни йўқотди.

1. Учрашув бошланди.

- Баҳс 18:30да старт олади.

Уфа – Ростов
23 август, 18.30, «Нефтяник» стадиони

Уфа – Беленов, Аликин, Сухов, Никитин, Данченко, Голубев, Карп, Алиев, Неделчару, Жамалетдинов, Кротов.
Ростов – Бабурин, Хаджикадунич, Осипенко, Козлов, Глебов, Хасимото, Норманн, Зайнутдинов, Ионов, Байрамян, Элдор Шомуродов.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика