UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40"Барселона" ҳимоячиси билан хайрлашиши мумкин  1 12:14"Бавария" ҳимоячисини сотишга тайёр  0 11:48"Бавария" "Байер" ҳимоячисини сотиб олишга яқин  0 11:20Италия ҳимоячиси Евро-2024да қатнашолмайдиган бўлди  2 11:00Суперлига. «Андижон» — «Пахтакор» учрашувига қанча мухлис ташриф буюрди?  13 10:55Тарихда шу кун. "Қассоб" Нишимура ва манзилга етиб келган Абрамов  6 10:37Бруну Манчестерни тарк этиши мумкин. Португалиялик футболчи Европанинг топ жамоаси билан музокараларни бошлади  7 10:12Лука Модрич келажаги борасида бир қарорга келди  2 09:49Жозе Моурино «Фенербахче» бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  6 09:24Элдор Шомуродовга Италия А Сериясининг бошқа жамоасидан таклиф бор  8 09:00«Бобур Арена» тўлган баҳсда «Пахтакор» «Андижон»ни мағлуб этди  21 08:36Фабрицио Романо Марко Ройснинг навбатдаги жамоасини маълум қилди  1 08:15Про лига. Бугун 11-тур учрашувлари давом эттирилади  0 01:23Начо Карвахаль ҳақида: "Замонанинг ва барча даврларнинг энг яхши ҳимоячиси"  4 00:35Гринвудга учта топ-клуб қизиқмоқда  4

Уэйн Руни Погба ва Лингард билан содир бўлган қизиқ воқеаларни сўзлаб берди Янгиликлар

Уэйн Руни Погба ва Лингард билан содир бўлган қизиқ воқеаларни сўзлаб берди

Англиялик собиқ футболчи Руни Погба ва Лингард хусусида сўз очди.

Руни Евро-2020'даги Погба ҳақида: 

"Погба Франциянинг ҳамма ўйинида "Манчестер Юнайтед"дагидан кўра пастроқ даражада ўйнади ва бу у майдоннинг маълум қисмларида тўпни олиб қўйиши ва бўш жой топиб, узатмани амалга оширишини англатарди.

Жамоалар Францияга қарши ўйинда ҳимояга ётиб олишди, чунки улар Мбаппенинг тезлигидан қўрққан эдилар, Мбаппенинг ҳимоячилар ортида югуриши Полга пас беришда қўл келди.

"Манчестер Юнайтед"даги Кавани умуман бошқа типдаги "тўққизинчи" саналади, аммо Маркус Рэшфорд ўйинини кучайтириб, Мбаппе услубида югурса, бу Поль фойдасига бўлишини гувоҳи бўламиз.

Поль Погбанинг Карим Бензема ва Килиан Мбаппе томон оширган бир нечта узатмалари қойилмақом чиқди. Албатта, Погбанинг ярим ҳимоядаги шериги Н'Голо Канте унга ёрдам берди. Бироқ ўйлашимча, Поль яхши ўйнаганига сабаб унинг позицияси тўғри танланганида.

Руни Погба ва Лингарднинг аёвсиз танқидга учрагани ҳақида:

"Погба "Манчестер Юнайтед"га қайтганида биз тўлиқ бир мавсумни бирга ўтказдик. У ютишни хоҳларди, кучли шахсият эди. Сиз унинг соч турмаги ва рақси томон билдирилаётган танқидларга эътибор бермаслигингиз лозим. Буни унинг иш фаолиятига умуман алоқаси йўқ. Сиз Полнинг қандай ўйинчи эканлигига эътибор беринг.     

Жесси Лингард билан боғлиқ ҳолат ҳам худди шундай. Уларнинг ижтимоий тармоқлардаги постлари жиддий танқидга учрайди, аммо сиз улар бошқа авлод кишилари эканлигини, улар учун ижтимоий тармоқлар муҳимлигини инобатга олишингиз зарур. 

Поль билан бир жамоада ўйнаган футболчи сифатида унинг машғулотларда қилган меҳнатини кўрганман. Унинг ўз устида шу тартибда ишлаши ўзгармас экан, майдон ташқарисида нима қилаётгани аҳамиятсиз. 

Мағлубиятдан бир кун ўтиб, жуда тушкун кайфиятда Макл Кэррик билан кийиниш хонасига кирсак, Жесси ва Поль қўшиқ қўйиб, рақсга тушишяпти. Мен мусиқани ўчирдимда колонкани кийиниш хонасидан олиб чиқиб ташладим, чунки ўшанда тушкун кайфиятда эдим. Улар буни тўғри қабул қилишди, чунки ёшим катта эди. Аммо ҳозир ортга назар солсам, улар ёмон иш қилмаганини ва ҳеч кимга озор бермаганликларини тушуняпман. Шунчаки бу менинг эски мактабдан олган сабоғим, менталитетим". 

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика