Уэльс - Испания учрашуви бир дақиқалик сукут билан бошланади

Narzulla Saydullayev
11 окт 2018, 19:58
Испания ва Уэльс ўртасидаги Кардиффда ўтадиган ўртоқлик учрашуви Майорка оролидаги сув тошқинларида ҳалок бўлганлар хотираси учун бир дақиқалик сукут билан бошланади.

Сешанба куни тунда Майоркада жуда кучли ёмғир ёғди. Тинимсиз ёққан ёмғир сув тошқинларига сабаб бўлди, бунинг оқибатида 10 нафар инсон вафот этди. Уларнинг уч нафари хорижлик эди.

Эслатиб ўтамиз, Уэльс - Испания учрашуви бугун, 11 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/SeFutbol

Сўнгги янгиликлар

Барча ›