УЕФА Симеонени четлатиши мумкин
22 фев 2019 20:10
Янгиликлар
УЕФА Симеонени четлатиши мумкин
“Атлетико” бош мураббийи Диего Симеоне ЕЧЛнинг 1/8 финали доирасидаги илк учрашувда голни ноодатий хатти-ҳаракат билан нишонлагани учун УЕФА томонидан четлатиши мумкин, дея хабар беради Gazzetta dello Sport.
Агар ташкилот Симеонени дисквалификация қиладиган бўлса, у ҳолда 48 ёшли мутахассис "Ювентус"га қарши жавоб баҳсида шогирдларига ёрдам бера олмайди. Аввалроқ, мураббийнинг ўзи ушбу ҳаракатини чин юракдан бажарганини билдирган. Бироқ, кўпчилик бу ҳолатни VAR'га норозилик дея баҳолаган.
Эслатиб ўтамиз, “Атлетико” ва “Ювентус” ўртасидаги биринчи ўйинда 2:0 ҳисобида майдон эгалари ғалаба қозонган эди. Туриндаги жавоб ўйини эса Тошкент вақти билан 13 март куни, соат 01:00 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар