УEФА Россия ёшлар терма жамоаси билан ўйнашдан бош тортган мамлакатларга бойкот эълон қилмоқчи
02 окт 2023 09:36
Янгиликлар
УEФА Россия ёшлар терма жамоаси билан ўйнашдан бош тортган мамлакатларга бойкот эълон қилмоқчи
УEФА Россия ёшлар терма жамоаси билан халқаро турнирларда ўйнашдан бош тортган мамлакатларнинг бойкотларини бостириш ниятида.
Sky Sports хабарига кўра, ташкилот бойкот эълон қилмоқчи бўлган мамлакатларнинг ўзига бойкот эълон қилиш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, УEФА 26 сентябрь куни Россия U-17 терма жамоаларига Халқаро мусобақаларда иштирок этишга рухсат берганди. Россия жамоаларининг барча ўйинлари Россия ҳудудида ўтказилмаслиги, давлат байроғи, мадҳияси, миллий ўйин формасисиз ўтказилиши кераклиги эълон қилинганди.
Футбол ташкилотининг ушбу қароридан сўнг, ўнга яқин давлат Россия терма жамоалари билан ўйнамасликларини эълон қилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади
Фикрлар