УЕФА "Рейнжерс"ни жазоламайди
16 сен 2022 08:47
Янгиликлар
УЕФА "Рейнжерс"ни жазоламайди
УЕФА ЕЧЛ ўйини олдидан Британия мадҳиясини ижро этгани учун "Рейнжерс"ни жазоламайди.
Шотланд клуби чоршанба куни ЕЧЛ 2-тури доирасида "Наполи"га қарши ўйнаганди. Қиролича Елизавета II ўлими сабаб ушбу ўйин 13 дан 14 сентябрга кўчирилганди.
Мотам сабаб Британия клублари ЕЧЛ ўйинлари олдидан мамлакат мадҳиясини ижро этиш учун УЕФАдан руҳсат сўрашган ва рад жавобини олишганди.
Бироқ, "Рейнжерс" ушбу тақиққа қарамай бир дақиқалик сукутдан сўнг Британия мадҳиясини ижро этди.
Бу бўйича УЕФА клубга чора кўриши кутилганди.
Аммо, Daily Mail хабарига кўра, УЕФА "Рейнжерс"ни жазоламайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар