УEФА меҳмондаги гол қоидасидан бутунлай воз кечмоқчи
14 апр 2021 20:24
Янгиликлар
УEФА меҳмондаги гол қоидасидан бутунлай воз кечмоқчи
УEФА кейинги мавсумда сафарда урилган гол қоидасига катта ўзгартириш киритишни режалаштирмоқда, дея хабар бермоқда The Sun.
Амалдаги регламентга кўра, 2 ўйиндан иборат тўқнашувда тенглик юзага келса, рақиб майдонида кўпроқ гол урган жамоа кейинги босқичга йўл олади. Янги қоидаларга кўра эса меҳмонда урилган голдаги устунлик иккала учрашувнинг асосий вақти учун ҳисобга олинади. 2 ўйин натижасига кўра экстра таймлар тайинланадиган бўлса, рақиб майдонида ўйнаётган жамоага меҳмондаги гол устунлиги берилмайди.
Хабарда келтирилишича, мазкур таклиф аллақачон Европанинг етакчи клублари томонидан маъқулланган. Қоидаларга ўзгартириш киритиш бўйича овоз бериш жараёни эса 16 апрель куни УEФАнинг мусобақаларни ўтказиш бўйича қўмитаси йиғилишида бўлиб ўтади. Манбага кўра, унда сафарда урилган гол қоидасидан бутунлай воз кечиш таклифи берилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар