UZ

Сўнгги янгиликлар

10:49АПЛнинг ўртамеёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  2 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  7 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  2 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  2 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  1 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  12 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  4 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  5 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  3 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5

Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими? Янгиликлар

Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?

Марказлашган тартибдаги Элит Осиё чемпионлар Лигасининг чорак финал ўйинлари тўлиқ Саудия Арабистони клублари устунлигида кечди.

Бемалол айтиш мумкин, Саудия чемпионати ҳам кучлилиги, ҳам томошабоплиги бўйича қитъада етакчи ўринга кўтарилиб олди. Авваллари Япония чемпионати кўп тилга олинарди, кейинги ўринда Жанубий Корея, Эрон лигалари этироф этилган бўлса, эндиликда жуда кўпчилик Саудия чемпионатини биринчи ўринга қўймоқда ва Саудия Пролигаси ҳатто Европанинг айрим давлатларига пулли тансляция қилинмоқда.

Элит ОЧЛда бугун ярим финалнинг илк учрашуви бўлиб ўтади. Унгача чорак финалда қайд этилган натижаларни яна бир карра эслаб ўтсак. 

"Ал Ҳилол" - "Гвангжу ФК" 7:0

"Ал Аҳли" - "Бурирам Юнайтед" 3:0

"Йокогама Маринос" - "Ал Насср" 1:4

"Кавасаки Фронтале" - "Ал Садд" 3:2

ОЧЛ Элит чорак финалга Саудиянинг учта клуби чиққан бўлса, ҳар учаласи йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Айниқса мамлакат гранди "Ал Ҳилол" Жанубий Кореянинг "Гвангжу ФК" клубига умуман имкон қолдирмай 7:0 ҳисобида зафар қучди. 48 минг мухлис кузатиб борган "Қирол Абдуллоҳ" стадионида кечган баҳс тўлиқ саудияликлар устунлиги остида ўтди. 

Ўйинда Милинкович-Савич, Маркос Леонардо, Салим Ал Довсари, Александр Митрович, Мальком, Носир Ал Довсари ва Абдуллоҳ Ал Ҳамдан томонидан киритилган голлар "Ал Ҳилол"га 7:0ни тақдим этди. Эътиборлиси, бу ўйинда ҳеч ким дубл ёки хет-трик қилмади.

Эртаси кун шу стадионда "Ал Аҳли" Таиланднинг "Бурирам Юнайтед" клубини қабул қилиб, 3:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйинда Рияд Маҳрез тезкор гол киритиб ҳисобни очди. Орадан икки дақиқа ўтиб Галено ҳисобни 2:0 кўринишга келтирди. 30-дақиқада урилган Роберто Фирминонинг голи эса яна бир йирик ғалабани таъминлади.

Япониянинг "Йокогама Маринос" клубига қарши баҳс олиб борган "Ал Насср" ҳам ўз ўйинини йирик ғалаба билан тамомлади. Жон Дуран иккита тўп киритган учрашувда Садио Мане билан Криштиану Роналду ўз ҳисобига биттадан гол ёзиб қўйди. Японияликлар "Ал Насср"нинг тўртта голига фақат бир марта жавоб бера олишди.

Шундай қилиб чорак финалга чиққан Саудиянинг учала клуби ҳам дастлабки вазифани уддалаб ярим финалга йўл олди. Қизиғи шундаки, учта ўйинни қўшиб ҳисоблаганда Саудия жамоалари 14:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бунга факторлар етарлича. Биринчидан, барча учрашувлар Саудия Арабистонида ўтказиляпти. Иккинчидан, Саудия клублари шундоқ ҳам Осиёда кучли бўлиб олди. Агар аввалги тизим қолиб уй-меҳмон шаклида ўтказилганида бундай йирик ҳисоблар қайд этилмаслиги ҳам мумкин эди.


Бугун ОЧЛ Элитда ярим финалнинг илк учрашуви ўйналади. Тошкент вақти билан соат 21:30да "Ал Аҳли" ва "Ал Ҳилол" ўртасидаги баҳс старт олади. Ярим финалнинг иккинчи учрашуви эртага "Ал Насср" ва Япониянинг "Кавасаки Фронтале" клублари ўртасида бўлиб ўтади. Бу ўйин ҳам 21:30га белгиланган.

Мураббийлар фикри

Бугунги учрашув олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида ҳар икки жамоа устозлари ўз фикрларини билдириб ўтди.

Жорже Жезус ("Ал Ҳилол" бош мураббийи): - Иккита буюк жамоа тўқнаш келмоқда. Биз бир-биримизни жуда яхши биламиз. Тайёргарлик ҳам шунга яраша бўлди. Ўйлайманки, ўйин жуда юқори суръатда кечади. Бор кучимизни ишга солсак, ютишимизга ишонаман. Биз ҳеч нарсани ўзгартирмаймиз. Фақат Жоао Канселунинг жароҳат олиб сафдан чиққани чатоқ бўлди. Шифокорларимиз унинг 4-6 ҳафта ўйнай олмаслигини айтишди. Бошқа ҳеч қандай муаммо йўқ.

Маттиас Жэссли ("Ал Аҳли") бош мураббийи: - Рақибни жуда яхши биламиз ва ҳурмат қиламиз. "Ал Ҳилол" охирги уч йилдан бери кучли ўйин намойиш этиб келмоқда. Лекин мен ҳам ўз жамоам ўйинидан қониқяпман. Жидда бизнинг шаҳримиз ва бу ерда мухлисларимиз ниҳоятда кўп. Бу ҳам бизга устунлик бериши мумкин. Ўйлашимча, ўйин тақдирини майда деталлар ҳал қилади. Февраль ойида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этгандик, буни яна такрорлай     олишимизга ишонаман.

1/2 финал. 29 апрель. 21:30. "Қирол Абдуллоҳ" стадиони

"Ал Ҳилол" - "Ал Аҳли"

Бош ҳакам: Адҳам Махадмеҳ (Иордания)

1/2 финал. 30 апрель. 21:30. "Қирол Абдуллоҳ" стадиони

"Ал Насср" - "Кавасаки Фронтале"

Бош ҳакам: Алиризо Фағоний (Австралия)


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика