UZ

Сўнгги янгиликлар

09:53Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 09:27«Манчестер Сити» ёки «Арсенал». Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади  0 09:01Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди  2 08:26«Байер» раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узукларини совға қилди  2 08:10МЛС. "Интер Майами" - "Ди Си Юнайтед" 1:0  0 08:05Серия А. "Торино" - "Милан" 3:1  0 08:00МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган ягона гол «Интер Майами»ни биринчи ўринга олиб чиқди  3 07:55Серия А. "Лечче" - "Аталанта" 0:2  0 07:50Бундеслига. "Боруссия Д" - "Дармштадт" 4:0  0 07:45Бундеслига. "Хоффенхайм" - "Бавария" 4:2  0 07:40Бундеслига. "Байер" - "Аугсбург" 2:1  0 07:35Суперлига. Бугун Наманганда даҳшат ўйин бор  19 01:45"Манчестер Юнайтед" "Бавария" собиқ футболчисига қизиқмоқда  1 01:13Роналду Фьюри ва Усик жанг қиладиган Ар Риёддаги аренага келди  6 00:44"Барселона" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0

"Учрашувларнинг барчаси сунъий майдонда ўтади" — Нигора Абидова Янгиликлар

"Учрашувларнинг барчаси сунъий майдонда ўтади" — Нигора Абидова

Хабарингиз бор, мамлакатимизнинг 2020 йилги чемпиони — "Бунёдкор-W" тарихда 2-бор ўтказилаётган Чемпионлар лигаси баҳсларида иштирок этади.

Жамоа 3 ноябрь куни мусобақага йўл олиши ҳақида хабар берган эдик. ЎзПФЛ матбуот хизмати раҳбари Нигора Абидова ҳам айни пайтда жамоа билан бирга. Ундан Иорданиядаги муҳит ҳақида маълумот олдик.

"Аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати Чемпионлар лигасининг пилот версияси, деса хам бўлади. 2-бор ўтказилаётган мусобақага Иорданиянинг жанубида жойлашган Ақаба шаҳри мезбонлик қиляпти. "Бунёдкор-W" бу ерга Тошкент-Истанбул-Амман-Ақаба йуналишида етиб келди.

Турнирда иштирок этаётган жамоаларнинг барчаси (4) "Oryx Hotel Aqaba"да истиқомат қиляпти.

Кеча — 4 ноябрь куни Элмира Гуламова бошчилигидаги "Бунёдкор-W" дастлабки машғулотини ўтказди. 

Қизларда кайфият аъло даражада. Шунингдек, Учрашувларнинг барчаси сунъий қопламали майдонда бўлиб ўтишини ҳам алоҳида таъкидлаш керак. 

"Бунёдкор-W" чемпионлик йўлида "Сри Гокулам Керала" (Ҳиндистон), "Шаҳрдари Сиржан" (Эрон) ва "Амман клуб" (Иордания) жамоалари билан куч синашади", — дейди Нигора Абидова.

М. Кушбакова суҳбатлашди

фото: "Бунёдкор" матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика