UZ

Сўнгги янгиликлар

22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  3 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  0 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  8 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  16 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  11 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  2 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  10 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  2 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  4 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  12 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1

Убайдулло Иноятуллаев: "Қўқон-1912" билан ўйинда очко йўқотдик" Янгиликлар

Убайдулло Иноятуллаев: "Қўқон-1912" билан ўйинда очко йўқотдик"

Ёшлар Биринчилигининг 2-тур доирасидан ўрин олган "Обод" - "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин мезбонлар посбони Убайдулло Иноятуллаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Бугун қийин учрашувни ўтказдик. Ҳар иккала жамоада ҳам дарвозаларни ишғол қилиш учун бир қатор вазиятлар бўлди. Аммо рақибни ҳурмат қилган ҳолда айтишим мумкин, биз бугун очко йўқотдик. "Қўқон-1912" таркиб жиҳатидан кучли эканлиги кўриниб турди, бироқ бизда кўпроқ яққол голга тортадиган вазиятлар бўлди. Айниқса, иккинчи бўлимда биз кўпроқ имкониятга эга бўлдик, лекин омадсизлик сабаб улардан фойдалана олмай, уйдаги баҳсда икки очко йўқотдик.

Биринчи турда сафарда "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратган эдик. Айтиш керак, ўша баҳсда меҳнатимизга яраша мукофотландик. Захирадан майдонга тушган жамоадошларим ўйинни кучайтиришди ва албатта мураббийларимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажарганимиз ғалабамизнинг асосий омили бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика