

- Бугун қийин учрашувни ўтказдик. Ҳар иккала жамоада ҳам дарвозаларни ишғол қилиш учун бир қатор вазиятлар бўлди. Аммо рақибни ҳурмат қилган ҳолда айтишим мумкин, биз бугун очко йўқотдик. "Қўқон-1912" таркиб жиҳатидан кучли эканлиги кўриниб турди, бироқ бизда кўпроқ яққол голга тортадиган вазиятлар бўлди. Айниқса, иккинчи бўлимда биз кўпроқ имкониятга эга бўлдик, лекин омадсизлик сабаб улардан фойдалана олмай, уйдаги баҳсда икки очко йўқотдик.
Биринчи турда сафарда "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратган эдик. Айтиш керак, ўша баҳсда меҳнатимизга яраша мукофотландик. Захирадан майдонга тушган жамоадошларим ўйинни кучайтиришди ва албатта мураббийларимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажарганимиз ғалабамизнинг асосий омили бўлди.



