UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Диёр Ҳолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  2 19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  3 19:07"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди  0 18:42Рой Кин "Арсенал"нинг чемпионлик учун курашдаги асосий муаммосини кўрсатиб ўтди  2 18:20Левандовски "Бавария"ни "Боруссия"дан устун қўйди  2 17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  2 17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  11 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  14 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  11 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  32 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  11 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   15 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1

У нимадан бунчалик хотиржам? Катанец ва Ўзбекистон кўп нарсага қодир — Александр Крестинин билан интервью Янгиликлар

У нимадан бунчалик хотиржам? Катанец ва Ўзбекистон кўп нарсага қодир — Александр Крестинин билан интервью

Айни кунларда Ташкент шаҳрида ОФКнинг "ПРО" дипломи бўйича охирги модули бўлиб ўтмоқда.

Таҳсил олаётган мураббийлар орасида Қирғиз Республикаси терма жамоаси бош мураббийи Александр Крестинин ҳам борлигини таъкидлаш жоиз. Суперлиганинг 9-тури доирасидан ўрин олган "Локомотив" - "Олимпик" учрашувини бевосита стадиондан кузатган россиялик мутахассис сайтимиз мухбири Абдулазиз Искандаровга интервью берди.




Крестинин дастлаб ўқиш жараёнлари билан ўртоқлашди.
- Ҳаммаси кўнгилдагидек кетмоқда. Тошкентда ўқув жараёнлари учун барча шароитлар яратилган. Бунинг учун инструкторлар, Ўзбекистон футбол ассоциациясига раҳмат айтаман.

- Қирғиз Республикасининг саралаш баҳсларига тайёргарлиги қандай кетмоқда? Гуруҳдаги имкониятлар ва рақиблар ҳақида нима дея оласиз?
- 23 май санасидан бошлаб ўқув-машғулот йиғинларини бошлаймиз. Режамиздан ўртоқлик учрашувлари ўтказиш ҳам ўрин олган. Муҳим ва расмий ўйинларга пухта ҳозирлик кўрамиз. Гуруҳдаги рақибларни ўрганяпмиз. Сингапур, Мьянма ва қўшни Тожикистон билан ўйинлар қизиқарли кечиши шубҳасиз. Ўйлайманки, гуруҳдаги имкониятларимиз яхши. Биздан ҳамма натижа кутмоқда. Чунки саралаш баҳсларини ўзимизда қабул қиламиз.

- Қирғиз Республикаси сингари Ўзбекистон ҳам саралаш раундида иштирок этишига тўғри келади. Бу борада Сречко Катанец бошчилигидаги термамизнинг ҳозирги салоҳиятини қандай баҳолайсиз?
- Ўзбекистон терма жамоасини ким ва қайси мураббий бошқармасини салоҳияти доим юқори бўлиб келган. Бундан кейин ҳам шундай бўлади. Боиси мамлакатингизда юқори савиядаги футболчилар бор. Улар билан ҳар бир мусобақада максимал натижага эришиш мумкин. Катанец ва Ўзбекистон кўп нарсаларга қодир.



- "Бунёдкор"да захирада қолаётган Одилжон Абдураҳмоновнинг ҳолати сизни ҳавотирга солмаяптими? Чунки захирада ўтирган футболчи билан 90 дақиқа тўп тепаётган ўйинчининг формасида фарқ бўлади...
- Терма жамоага ҳамма турлича ҳолатда келади. Клубда бир маромда ушлаб туришингиз мумкин. Аммо терма жамоа клуб эмас. Мен бундан муаммо кўрмаяпман ва хотиржамман. Шунга қараб иш тутамиз.

- "Олимпик" - "Локомотив" учрашувини стадиондан кузатдингиз. Ўйин борасидаги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз. Айнан қайси жамоанинг ҳаракатлари эътиборингизни тортди?
- Икки жамоа ҳам икки ҳил тактикада майдонга тушди. "Локомотив" ҳимояни мустаҳкамлашга эътибор қаратгани кўриниб турди. Қаранг, уларнинг биринчи бўлимда уюштирган 2та ҳужуми ҳам гол билан якунланди. "Олимпик"ка шу нарса етишмади. Муҳими жамоалар сифатли футбол кўрсатишди.

- Самимий суҳбат учун ташаккур.



Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика