UZ

Сўнгги янгиликлар

17:09ЖЧ-2026 саралаши. Хитой - Япония (Онлайн натижа)  0 16:51КХДР — Ўзбекистон (матнли трансляция)  100 16:41Левандовски "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи  1 15:59ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия - Саудия Арабистони. Асосий таркиблар маълум  1 14:50"Милан" "Реал"да ўйин амалиётига эга бўлмаётган вингерга кўз тикди  4 14:23Скамакка 3 ойдан кейин машғулотларга қайтди  0 13:55"Малага"нинг ёш вингери "Реал" ва "Барселона" эътиборига тушди  1 13:31Эшитдик-да! Илҳом Мўминжонов янги мавсумда водийда иш бошлайди   19 13:24"Ливерпуль" "Лион" футболчисини қўлга киритмоқчи   3 13:05Ўзбекистон ва КХДР ўзаро ўйинлар тарихи. Пхеняндаги мағлубият, Гейнрихнинг чиройли голи ва Австралияда "порлаган" Сергеев  10 13:05КХДР билан ўйинлар ёдингиздами?  7 12:44КХДР - Ўзбекистон учрашувини бизга яхши таниш ҳакам бошқаради  9 12:21АПЛнинг уч клуби Пулишични кузатмоқда  1 12:00Лаосдан гапирамиз  20 11:47Ўзбекистон терма жамоасининг КХДР билан ўйин учун тахминий таркиблари  27

U-20 Осиё кубоги. Равшан Ҳайдаров учун бажариб бўлмас миссия эмас ёхуд 2014 йилни ёдга оламиз Янгиликлар

U-20 Осиё кубоги. Равшан Ҳайдаров учун бажариб бўлмас миссия эмас ёхуд 2014 йилни ёдга оламиз

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси олдида масъулиятли вазифа турибди.

Бу ишни бажариш чеки Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги мураббийлар штаби зиммасига юклатилган. Футболимизда шундай давр бўлдики, 2008-2016 йиллар оралиғида турли ёшдаги терма жамоаларимиз мунтазам Жаҳон чемпионатларида қатнашиб келди, қитъа турнирларида яхши ўринларни эгаллаб келишган. Кейинги давр яъни футболимизда революция бошлангач бу жараён ҳам тўхтаб қолди. Бу ҳақида гапирсак гап халтаси очилиб кетади. Айтмоқчиманки, U-20 терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатига йўлланма олиши ва мусобақада яхши ўринни эгаллаши тўхтаб қолган жараённи яна олдинга силжитади. Равшан Ҳайдаров бу вазифани аввал ҳам бажаришни уддасидан чиққан. 


2014 йил ўша вақтдаги Ўзбекистон U-19 терма жамоасида мураббийлар қўнимсизлиги кузатилади. Алексей Евстафеев, Сергей Лушчан, Илҳом Мўминжонов (Арманистондаги турнирга олиб борган) ва мусобақага 4 ой қолганда "Динамо" устози Равшан Ҳайдаров тайинланади. Кейинги йил Янги Зелландиядаги мундиалга йўлланма олиш вазифаси қўйилган терма жамоа олдида тайёргарлик учун қисқа вақт қолганди. 


"Б" гуруҳи

1-тур

Ўзбекистон - Индонезия 3:1

Голлар: Достонбек Ҳамдамов, Забиҳилло Ўринбоев, Отабек Шукуров - Пауло Октавианус Ситтанганг

Ўзбекистон: Дилшод Ҳамроев, Отабек Шукуров, Жавоҳир Соҳибов, Одилжон Ҳамробеков (Иброҳим Абдуллаев), Бобир Давлатов (Жавоҳир Сидиқов), Фирдавс Абдусалимов, Достонбек Турсунов, Хуршид Ғиёсов, Достонбек Ҳамдамов, Элдор Шомуродов (Миржамол Қосимов), Забиҳилло Ўринбоев

Гуруҳ босқичида Индонезия синовидан қийинчиликсиз ўтган вакилларимиз иккинчи турда нисбатан жиддийроқ, ҳар бир ёшда хавф туғдирадиган БАА билан тўқнаш келади. Бу паллада Равшан Ҳайдаров олдида жиддий муаммо Одилжон Ҳамробековнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқади. Учрашувда устунликка эга бўлган терма жамоамиз ҳакам томонидан асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда гол ўтказиб 2:2 ҳисобида дурангга имзо чекишади.

2-тур

БАА - Ўзбекистон 2:2

Голлар: Элдор Шомуродов, Забиҳилло Ўринбоев - Абдалла Ғаним, Аҳмад Моҳамед

Ўзбекистон: Дилшод Ҳамроев, Фирдавс Абдусалимов, Достон Турсунов, Хуршид Ғиёсов, Акрамжон Комилов, Жавоҳир Соҳибов, Отабек Шукуров, Иброҳим Абдуллаев, Достонбек Ҳамдамов (Жавоҳир Сидиқов), Элдор Шомуродов (Жамшид Болтабоев), Забиҳилло Ўринбоев (Аслиддин Абдиев)

Сўнгги тур олдидан гуруҳда қалтис вазият юзага келганди. Австралия, Ўзбекистон, БААда ҳам 4 очкодан. БАА Индонезияни йирик 4:1 ҳисобида енгади, Ўзбекистон Австралия билан 1:1 натижаси билан муроса кўчасини танлайди. 

Чорак финал

Ўзбекистон - Таиланд 2:1

Голлар: Забиҳилло Ўринбоев 6,20 - Ченроп 48

Ўзбекистон: Дилшод Ҳамроев, Достон Турсунов, Акром Комилов, Иброҳим Абдуллаев, Отабек Шукуров, Жамшид Болтабоев, Жавоҳир Сидиқов, Хуршид Ғиёсов, Элдор Шомуродов, Аслиддин Абдиев (Достон Ҳамдамов), Забиҳилло Ўринбоев (Миржамол Қосимов)


Ярим финал

Шимолий Корея - Ўзбекистон 5:0

Голлар: Жо Кванг Мёнг (хет-трик), Ким Су Ёнг, Со Жонг Хёк

Ўзбекистон: Дилшод Ҳамроев, Фирдавс Абдусалимов (Сардор Азимов), Достон Турсунов, Иброҳим Абдуллаев, Отабек Шукуров, Жавоҳир Соҳибов, Жамшид Болтабоев, Забиҳилло Ўринбоев, Элдор Шомуродов, Хуршид Ғиёсов (Одил Ҳамробеков), Аслиддин Абдиев (Достон Ҳамдамов)


Чорак финалда Таиланд билан куч синашган Ўзбекистон қийинчилик билан ғалаба қозониб ярим финал ва Жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳал қилади. Ярим финалда эса футболчиларнинг хотиржамликка берилиши оқибатида Шимолий Кореяга йирик 0:5 ҳисобида имкониятни бой беради. Шунга қарамай Равшан Ҳайдаров кичик муддатда яхши жамоа тузиб натижа кўрсатганди. Кейинги йилларда бу терма жамоа аъзолари янада шаклланиб 2018 йил Хитойдаги қорли финал қаҳрамонига айланишади. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика