UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  5 10:06Футзал. Бугун 4-турга старт берилади  0 09:40Симеоне кечаги мағлубиятга изоҳ берди  3 09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  3 08:48Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 08:22Футзал. Ўсмирларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Гуруҳда кимларга қарши баҳс олиб боришимиз маълум  1 08:00Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" 4:1  1 07:55Sofascore. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  12 07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  10 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  19 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  6 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  14 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  6 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  45 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  35

U-20 Осиё кубоги. Равшан Ҳайдаров учун бажариб бўлмас миссия эмас ёхуд 2014 йилни ёдга оламиз Янгиликлар

U-20 Осиё кубоги. Равшан Ҳайдаров учун бажариб бўлмас миссия эмас ёхуд 2014 йилни ёдга оламиз

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси олдида масъулиятли вазифа турибди.

Бу ишни бажариш чеки Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги мураббийлар штаби зиммасига юклатилган. Футболимизда шундай давр бўлдики, 2008-2016 йиллар оралиғида турли ёшдаги терма жамоаларимиз мунтазам Жаҳон чемпионатларида қатнашиб келди, қитъа турнирларида яхши ўринларни эгаллаб келишган. Кейинги давр яъни футболимизда революция бошлангач бу жараён ҳам тўхтаб қолди. Бу ҳақида гапирсак гап халтаси очилиб кетади. Айтмоқчиманки, U-20 терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатига йўлланма олиши ва мусобақада яхши ўринни эгаллаши тўхтаб қолган жараённи яна олдинга силжитади. Равшан Ҳайдаров бу вазифани аввал ҳам бажаришни уддасидан чиққан. 


2014 йил ўша вақтдаги Ўзбекистон U-19 терма жамоасида мураббийлар қўнимсизлиги кузатилади. Алексей Евстафеев, Сергей Лушчан, Илҳом Мўминжонов (Арманистондаги турнирга олиб борган) ва мусобақага 4 ой қолганда "Динамо" устози Равшан Ҳайдаров тайинланади. Кейинги йил Янги Зелландиядаги мундиалга йўлланма олиш вазифаси қўйилган терма жамоа олдида тайёргарлик учун қисқа вақт қолганди. 


"Б" гуруҳи

1-тур

Ўзбекистон - Индонезия 3:1

Голлар: Достонбек Ҳамдамов, Забиҳилло Ўринбоев, Отабек Шукуров - Пауло Октавианус Ситтанганг

Ўзбекистон: Дилшод Ҳамроев, Отабек Шукуров, Жавоҳир Соҳибов, Одилжон Ҳамробеков (Иброҳим Абдуллаев), Бобир Давлатов (Жавоҳир Сидиқов), Фирдавс Абдусалимов, Достонбек Турсунов, Хуршид Ғиёсов, Достонбек Ҳамдамов, Элдор Шомуродов (Миржамол Қосимов), Забиҳилло Ўринбоев

Гуруҳ босқичида Индонезия синовидан қийинчиликсиз ўтган вакилларимиз иккинчи турда нисбатан жиддийроқ, ҳар бир ёшда хавф туғдирадиган БАА билан тўқнаш келади. Бу паллада Равшан Ҳайдаров олдида жиддий муаммо Одилжон Ҳамробековнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқади. Учрашувда устунликка эга бўлган терма жамоамиз ҳакам томонидан асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда гол ўтказиб 2:2 ҳисобида дурангга имзо чекишади.

2-тур

БАА - Ўзбекистон 2:2

Голлар: Элдор Шомуродов, Забиҳилло Ўринбоев - Абдалла Ғаним, Аҳмад Моҳамед

Ўзбекистон: Дилшод Ҳамроев, Фирдавс Абдусалимов, Достон Турсунов, Хуршид Ғиёсов, Акрамжон Комилов, Жавоҳир Соҳибов, Отабек Шукуров, Иброҳим Абдуллаев, Достонбек Ҳамдамов (Жавоҳир Сидиқов), Элдор Шомуродов (Жамшид Болтабоев), Забиҳилло Ўринбоев (Аслиддин Абдиев)

Сўнгги тур олдидан гуруҳда қалтис вазият юзага келганди. Австралия, Ўзбекистон, БААда ҳам 4 очкодан. БАА Индонезияни йирик 4:1 ҳисобида енгади, Ўзбекистон Австралия билан 1:1 натижаси билан муроса кўчасини танлайди. 

Чорак финал

Ўзбекистон - Таиланд 2:1

Голлар: Забиҳилло Ўринбоев 6,20 - Ченроп 48

Ўзбекистон: Дилшод Ҳамроев, Достон Турсунов, Акром Комилов, Иброҳим Абдуллаев, Отабек Шукуров, Жамшид Болтабоев, Жавоҳир Сидиқов, Хуршид Ғиёсов, Элдор Шомуродов, Аслиддин Абдиев (Достон Ҳамдамов), Забиҳилло Ўринбоев (Миржамол Қосимов)


Ярим финал

Шимолий Корея - Ўзбекистон 5:0

Голлар: Жо Кванг Мёнг (хет-трик), Ким Су Ёнг, Со Жонг Хёк

Ўзбекистон: Дилшод Ҳамроев, Фирдавс Абдусалимов (Сардор Азимов), Достон Турсунов, Иброҳим Абдуллаев, Отабек Шукуров, Жавоҳир Соҳибов, Жамшид Болтабоев, Забиҳилло Ўринбоев, Элдор Шомуродов, Хуршид Ғиёсов (Одил Ҳамробеков), Аслиддин Абдиев (Достон Ҳамдамов)


Чорак финалда Таиланд билан куч синашган Ўзбекистон қийинчилик билан ғалаба қозониб ярим финал ва Жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳал қилади. Ярим финалда эса футболчиларнинг хотиржамликка берилиши оқибатида Шимолий Кореяга йирик 0:5 ҳисобида имкониятни бой беради. Шунга қарамай Равшан Ҳайдаров кичик муддатда яхши жамоа тузиб натижа кўрсатганди. Кейинги йилларда бу терма жамоа аъзолари янада шаклланиб 2018 йил Хитойдаги қорли финал қаҳрамонига айланишади. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика