UZ

Сўнгги янгиликлар

11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  0 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли швециялик ҳужумчи билан шартнома тузди  5 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  16 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  9 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  1

Ўзбекистон билан ЖЧга энг яқин келган мураббий ким, Катанец МТЖни мундиалга олиб чиқа оладими, формат ёдингиздами? Янгиликлар

Ўзбекистон билан ЖЧга энг яқин келган мураббий ким, Катанец МТЖни мундиалга олиб чиқа оладими, формат ёдингиздами?

Равшан Ҳайдаров шогирдлари ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди, U-17 Жаҳон чемпионати сари юриш бошлайди, бугун Осиё чемпионати гуруҳ ўйинларининг жадвали ҳам маълум бўлди. ЖЧлар мавзуси кўтарилган бир пайтда, МТЖни бир ёдга олиб ўтамиз.

ФИФА кунларида Сречко Катанец МТЖ билан қайд этган натижасидан кейин, унга бўлган ишонч рейтинги ошди.

Боливия ва Венесуэла қандай кўринишда бўлмасин, улар Жанубий Америкада ҳар йили Бразилия, Аргентина ва Уругвайга қарши баҳс олиб борадиган жамоа. Бирини мағлубиятга учратдик, иккинчиси билан дуранг ўйнадик. Энг муҳими МТЖда ғалабага бўлган ишонч орта бошлади. Мағлубиятлар камайди, ҳимояда тартибли ҳаракат йўлга қўйилди. Тўғри, якуний хулосага келиш учун ҳали жуда эрта. Бу орада Осиё Кубоги бор.  

Ўзбекистон терма жамоаси шу кунгача 7 маротаба ЖЧ саралаш ўйинларида иштирок этган.

ЖЧ-1998 саралаш ўйинларининг мураббийлари: Рустам Мирсодиқов 6та ўйин. Вега Да Сильва 2та ўйин.

Натижалар: 8та учрашув. 1та ғалаба, 3та дуранг, 4та мағлубият.

Якуний вазият. Тарихимиздаги илк саралаш ўйинлари ёмон бошланмаган. Аммо ҳал қилувчи босқичда қуръа бизга бир йўла икки гигант, кейинги мундиал мезбонлари Жанубий Корея ва Японияни тақдим қилган. Табиийки бундай гуруҳдан чиқиш жуда қийин, якунда биз уйимизда БААни ҳам мағлубиятга учрата олмаганмиз. Гуруҳда фақат Қозоғистондан тепа турганмиз.


ЖЧ-2002 саралаш ўйинларининг мураббийлари: Владимир Сальков 7та ўйин. Леонид Остроушко 1та ўйин.

Натижалар: 8та учрашув. 3та ғалаба, 1та дуранг, 4та мағлубият.

Якуний вазият. Мундиал илк маротаба Осиёда бўлганлиги, саралашдаги квоталаримизга жиддий таъсир ўтказган. Жанубий Корея ва Япония 2та жойни ўзи учун банд қилганлиги учун, ФИФА бизга 2.5та жой берган. Саудия Арабистони ва Хитой гуруҳлар ғолибига айланишган. Ўзбекистонга эса плей оффга чиқишиига 1 очко етмаган. Иккинчи ўринни эгаллаган БАА, икки ўйинда ҳам бизни мағлубиятга учратганди.


ЖЧ-2006 саралаш ўйинларининг мураббийлари: Хайнц Юрген Геде 3та ўйин. Равшан Ҳайдаров 2та ўйин. Боб Хоугтон 3та ўйин (+1 Баҳрайн билан бекор бўлган ўйин).

Натижалар: 6та учрашув. 1та ғалаба, 2та дуранг, 3та мағлубият.

Якуний вазият. Гуруҳда жуда омадсиз қатнашилган. 6та ўйинда бор йўғи битта ғалаба. Рақиб, Қувайт. Финал қисмини плей оффда якунлаганмиз. "Б" гуруҳ иштирокчиси бўлган Баҳрайн терма жамоасига қарши, ҳали ҳам ким қилганлиги аниқ очиқланмайдиган "Баҳрайн иши" бўлган йил. Тайёр ғалабамизни дурангга алмаштириб, Тринидад ва Тобагога қарши ўйинни қўлдан бой берганмиз. Гуруҳимиздан Саудия Арабистони ва Жанубий Корея Германиядаги мундиалга йўл олган эди. 


ЖЧ-2010. Рауф Инилеев 2та ўйин. Миржалол Қосимов 6та ўйин.

Натижалар: 8та учрашув. 1та ғалаба, 1та дуранг, 6та мағлубият.

Якуний вазият. Бу энг ёмон натижаларимиздан бири бўлган. Австралия ва Япония гуруҳдан ЖЧга йўл олган бир пайтда, биз 5талик гуруҳда, бешинчи бўлганмиз. Уйдаги 3та ўйиннинг барида 1:0 ҳисобида мағлубиятга учралган. Сафарда битта дуранг, уйда Қатар устидан 4:0 ҳисобидаги ягона ғалаба.


ЖЧ-2014. Вадим Абрамов 1та ўйин. Миржалол Қосимов 7та.

Натижалар: 8та учрашув. 4та ғалаба, 2та дуранг, 2та мағлубият.

Якуний вазият: Сўнгги турда "Бунёдкор" стадионида Қатар терма жамоаси 5:1 ҳисобда мағлубиятга учратилган ва Ўзбекистон Жанубий Корея билан 14 очко тўплаган. Тўплар нисбатига кўра ЖЧдан қуруқ қолганмиз. Ўйин давомида яна 2та гол урганимизда мундиалга чиқардик. Ҳеч қандай қўшимча очко керак эмас эди, бор йўғи тўплар нисбати. Аксига олиб Эрон сафарда Жанубий Кореяни мағлубияга учратганди. Бу тарихда ЖЧга энг яқин келган саралаш ўйинлари бўлади. Ҳозирча ҳеч ким Миржалол Қосимовчалик мундиалга бу даражада яқин келмаган.


ЖЧ-2018. Самвел Бабаян 10та ўйин.

Натижалар: 10та ўйин. 4та ғалаба, 1та дуранг, 5та мағлубият.
Якуний вазият: Сўнгги турда Жанубий Кореяни мағлубиятга учратишимиз керак эди. Аммо 0:0 ҳисоби қайд этилган ва Ўзбекистон МТЖ гуруҳда 4 ўринни олган. Гуруҳда Эрон 22 очко билан биринчи бўлган. Жанубий Корея эса 15 очко билан кейинги йўлланмани қўлга киритган. Бизда 13 очко, тўплар нисбатига кўра Суриядан кейинги тўртинчи ўринни қайд этганмиз.




ЖЧ2022. Эктор Купер ва Вадим Абрамов.

Натижалар: Буларни натижаларини ёзиб бўлмайди. Сабаби бу ерда биз ҳал қилувчи босқичга чиқа олмаганмиз ва бу тарихдаги энг шармандали йил бўлиб қолади. Юқоридаги ҳамма саралаш ўйинларида МТЖ финал босқичида қатнашган. Сафарда Фаластинга 2:0 ҳисобида бой берилган ўйиндаги муҳим 3 очко, якунда бизни иккинчи босқичда иккинчи ўринни қайд этишимизга олиб келди. Бу эса кейинги саралаш ўйинларига ўтишга камлик қилди.



ЖЧ2026. Сречко Катанец.

Саралаш ўйинларини бошланиш санаси: 16 ноябрь куни бошланадиган дасталбки босқич саралаш ўйинлари 2024 йилнинг 11 июнь куни тугайди.
Бу борада Ўзбекистон МТЖ Осиё Кубогида иштирок этади. У ердаги натижа, Катанецнинг кейинги фаолиятига таъсир қилиши мумкинлигини ҳеч ким инкор қилмайди.
Иккинчи саралаш ўйинларида 9та гуруҳда 4та жамоа бўлади. Ўзбекистон иккинчи саватчадан жой олган. Биринчи саватчадан бизга рақиб бўлиб тушиши мумкин бўлган терма жамоалар: Япония, Эрон, Жанубий Корея, Автсралия, Саудия Арабистони, Қатар, Ироқ, БАА ва Уммон.

Гуруҳда 1 ва 2-ўринни қўлга киритган терма жамоалар учинчи босқичга ўтади. У ерда гуруҳлар 3га бўлинади. Ҳар бир гуруҳда 6та жамоа. Дастлабки икки ўрин вакиллари, 3та гуруҳдаги жами 6та жамоа Лотин Америкасида бўладиган мундиалга йўл олади. Ҳар бир гуруҳнинг 3 ва 4-ўринларини қўлга киритган 6та жамоа яна 2та гуруҳга бўлинадилар. У ерда гуруҳ ғолиблари ЖЧга йўл олади. Иккинчи ўринни эгаллаган икки жамоа ўзаро куч синашади, ғолиб ФИФА плей офф ўйинларида иштирок этади. Гувоҳи бўлганингиздек, МТЖда ЖЧга йўл олиши учун камида 3та имконият бўлади.

Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика